Оқ уй Евроиттифоқдан ҳудуди орқали ўтаётган ўзбекларни қаттиқ назорат қилишни сўрамоқда
АҚШ ҳукумати Европа Иттифоқини Шенген давлатлари ҳудудидан ўтаётган ўзбек ва тожиклар устидан назоратни кучайтиришга чақиряпти, деб ёзади Bloomberg.
Яъни, АҚШ расмийлари Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун аэропортларда транзит визалар жорий этишни талаб қилмоқда.
Нашр манбаларига кўра, бу эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга кириб келишини олдини олишга уриниш билан боғлиқ.
Бу сўров жорий йилда бир гуруҳ муҳожирлар Қўшма штатларнинг жануби-ғарбий чегарасидан ИШИДга алоқадор контрабандачи ёрдамида АҚШга киргани воқеасидан кейин берилган.
Шундан сўнг Оқ уй хорижликларнинг Европа аэропортлари орқали транзит ўтишидан хавотир билдирган ва ИШИДга алоқадор одамлар мамлакатга ноқонуний киришга уриниши мумкин, деб гумон қилмоқда.
«Байден маъмурияти Европа Иттифоқи ва бир қанча аъзо давлатларни Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келган саёҳатчиларга нисбатан кескин чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирди. Бу, сўров билан таниш бўлган одамларга кўра, эҳтимолий террорчиларнинг АҚШга кириб келишининг олдини олиш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир», – дейилади нашр хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter