Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда 15 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Нью-Йоркда 15 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Самарқандлик оиланинг фарзанди Фаридун Мавлонов ўз уйи олдида отиб ўлдирилган, деб хабар берди The New York Times.

Қайд этилишича, 17 ёшли ўсмир Франклин Делано Рузвелт мактаби олдида турган ёшларга етти марта ўқ узган. Улар орасида Фаридун Мавлонов ҳам бўлган. Ўқдан яраланган йигит оғир аҳволда яқин атрофдаги шифохонага олиб борилган, бироқ у 18 июль куни вафот этган.

Қотилнинг нишони Фаридун бўлмаган. Икки гуруҳ йигитлар отишмадан тахминан икки соат олдин жанжаллашишган. Гуруҳ аъзолари орасида отишма содир бўлган. Натижада, ўқ Фаридун Мавлоновга теккан.

Фаридун Мавлонов 12 йил аввал оиласи билан АҚШга кўчиб борган. Унинг отаси сартарош бўлиб ишлайди, бўш вақтларида марҳум ўғли унга ёрдам берарди. Фаридун дзюдо билан ҳам шуғулланган.

Фаридун шифохонада икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказган, аммо қонни тўхтатиш имкони бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг