Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва вилоятида ёниб кетган хостелда ўзбекистонликлар ҳам бўлган – «Дунё» АА

Москва вилоятида ёниб кетган хостелда ўзбекистонликлар ҳам бўлган – «Дунё» АА

Жорий йил 23 майга ўтар кечаси Москва вилояти Истра шаҳри Падиково қишлоғида жойлашган ётоқхонада ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида 8 нафар киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Ёнғин оқибатида вафот этганларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюроси томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими маълумотларига кўра, ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижликлар яшаган, улардан 11 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Вазият элчихонанинг Консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назорати остида», – дейилади «Дунё» агентлиги хабарида.

Мазкур хостелда ижарада турган фуқаролар ҳудуддаги маркетпейсларнинг бирига қарашли омборхонада ишлаб келишган.

Москва вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, ёнғин содир бўлган икки қаватли хостел 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан ижарага олинган ва маҳаллий қонунчиликка зид равишда хориж фуқароларини ижарага қўйиб келган. Бу ҳолат бўйича прокуратура РФ Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг