Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

40 даражадан юқори ҳарорат ҳудудларда ёнғин хавфини оширади – мутахассис

40 даражадан юқори ҳарорат ҳудудларда ёнғин хавфини оширади – мутахассис

Узоқ муддат ёғинсиз кунлардан сўнг мавсум учун илк 40 даражадан ортиқ иссиқлик тўқини ҳудудларда ёнғин хавфини оширади.

Бу ҳақда гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов ёзмоқда.

«Ҳароратнинг мавсумга хос бўлмаган ҳаддан ташқари юқорилаши ёнғин хавфларини оширади.

Масалан, Казгидромет ҳам 2025 йил 12 май кун учун Ўзбекистон билан чегарадош жанубий вилоятларда ёнғин юз бериши мумкин тўқ қизил хавфни эълон қилган», — деди мутахассис.

Маълумот учун, ФВВ ўз расмий саҳифасида биргина пойтахтнинг ўзида 14-16 май кунлари учтадан ортиқ ҳолатда йирик ёнғин ҳодисалари ҳақида маълумот қолдирди.

Шунингдек, бугун, 17 май куни ҳам Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида катта ёнғин содир бўлгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг