Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

«Ўзгидромет» 5–8 июн кунлари учун учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.
6-7-июн кунлари республика ҳудудига нисбатан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.
Тошкентда бугун кундузи ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 36-38 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter