Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Курил оролларида тўрт нафар ўзбекистонлик шифокор ва болани қутқариб қолди

Курил оролларида тўрт нафар ўзбекистонлик  шифокор ва болани қутқариб қолди

 Курил оролларида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси шифокор ва бир болани қутқариб қолди. Бу ҳақда  «Красный маяк» газетаси хабар берди.

Ҳодиса Рейдово қишлоғи яқинида содир бўлган. Бола қирғоққа яқин дарё бўйлаб кезиб юрган ва бирдан сувга тушиб кетган. Унга катта ёшли одам ёрдамга шошилган, аммо сузишни билмагани боис сувга ғарқ бўла бошлаган.  

Шу атрофдаги эркаклар болакай ва катта одамнинг ҳатти-ҳаракатидан шубҳаланишади ҳамда ёрдамга шошилишади. Улар тезда шифокор ва болани сувдан олиб чиқишди.

Кейинроқ Курил марказий туман касалхонаси раҳбарияти Ўзбекистон фуқаролари У. Мирсалиев, У. Усвалиев, А. Шакиров ва И. Қўчқоровга  шифохона ходими ва болани қутқариб қолгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Агар бу фуқароларнинг ёрдами бўлмаганида, фожиа муқаррар эди», деб таъкидлади туман марказий шифохонаси ходимлари.

Яқинда Кореянинг Янсан шаҳридаги ресторанлардан бирида содир бўлган ёнғинда 40 ёшли ўзбекистонлик ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 69 ёшли кореялик аёлни қутқарганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг