Туркиядаги депортация марказида ёнғин чиққан. У ерда саксонга яқин ўзбекистонлик ҳам бор эди
Жорий йилнинг 4 июль куни Туркиянинг Чанкири вилояти депортация марказида ёнғин содир бўлганлиги ва у ерда 76 нафар турли хилдаги қонунбузарлик содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам борлиги ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, ёнғин қисқа муддат ичида бартараф этилган. Марказ ичидаги барча ходим ва хорижлик фуқаролар қутқарилган. 9 нафар шахс (Ўзбекистонлик эмас) тутундан заҳарланганлар. Шифохонада даволанларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Марказда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Акюрт, Иғдир, Тузла ва Ван депортация марказларига ўтказилган.
Ёнғини келиб чиқишида гумонланувчи сифатида 6 нафар шахсга (Эрон, Жазоир, Турманистон ва 1 нафар Ўзбекистон фуқароси) нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу шахслар марказдаги адёл, чойшаб, ёстиқ жилди ва сочиқларни ёқиш орқали ёнғинни келтириб чиқарганлиги ҳақида расмийлар эътироф этмоқдалар.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари фуқароларимизга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter