Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик Россияда наркотик савдоси сабаб 9 йилга «кесилди»

Ўзбекистонлик Россияда наркотик савдоси сабаб 9 йилга «кесилди»

Жорий йил 5 октябрда Россиянинг Брянск вилояти Дятково шаҳар суди 21 ёшли Қирғизистон фуқароси ва 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросини интернет тармоғи орқали бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишга уринишда айблаб, ҳукм чиқарди.

Улар РФ Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми ҳамда 228-1-моддаси 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Суд терговида аниқланишича, улар номаълум шахсдан гиёҳвандлик моддасини қабул қилиб олиб, Калуга вилояти ва Брянск вилояти Дятковский тумани ҳудудида уларни кичик қисмларга бўлиш орқали турли жойларга яшириб чиқиш ва яширилган жойларнинг геоманзилини номаълум шахсга интернет орали жўнатиш билан шуғуланиб келишган.

Тезкор тадбир пайтида ушбу яширилган наркотик моддалар топиб олиб қўйилган.

Суд терговида айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишди.

Суд ҳукми билан жиноят содир этган шахслар 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва улар қатъий тартибли ахлоқ тузатиш колониясига жўнатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг