Индонезияда наркотик савдоси билан шуғулланаётган икки ўзбекистонлик қўлга олинди
Бали полицияси гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётган 7 кишини ҳибсга олди. Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда.
«Бизда жиноят содир этганликда гумон қилинаётган 7 киши бор. Улардан 3 таси россиялик. Бундан ташқари, жиноий гуруҳда Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этган», – дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик М.А ва Ё.О Индонезиянинг Бадунг округида ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, тинтув чоғида қўлга олинганлардан гиёҳванд моддалардан ташқари 3 та пневматик тўппонча ҳам топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter