Қозоғистонда икки ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳридаги шина таъмирловчи устахоналарнинг бирида содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик оғир куйиш тан жароҳатини олган.
«Kazinform» ахборот агентлиги хабарига кўра, соат 21:40 атрофида Ақтау шаҳрининг 28а мавзесидаги шина таъмирлаш устахонасида ёнғин чиқиб, шиналар ёниб кетган. Ёнғин 42 квадрат метр майдонни қамраб олган. Воқеа жойига ФВДнинг 12 нафар ходими ва 3 та махсус техникаси етиб келган.
Ёнғин соат 22:04 да тўлиқ ўчирилган.
Манғистау вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин бир неча ҳудудларга ўтганини маълум қилди.
Ёнғин вақтида Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси термик куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган. Улар Манғистау вилоят шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.
«Ёнғин пайтида жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимига ётқизилган. Тўлиқ ҳолатлар тегишли чоралар кўрилганидан кейин маълум бўлади», – дейилади вилоят шифохонаси матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter