АҚШ чегарасида 3 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир ушланган
АҚШнинг божхона ва чегара қўриқлаш хизмати жанубий чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 118 нафар Хитой фуқаросини қўлга олганидан сўнг мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келишга уринишларга доир айрим маълумотларни очиқлади.
Fox News’нинг мамлакат Чегара-божхона хизматига таяниб маълум қилишича, ўтган йилнинг октябридан буён Жанубий Калифорниядаги Сан-Диего шаҳрига 57 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожирларнинг чегарани кесиб ўтиши кузатилган. Шундан 30 мингдан ортиғини хитойликлар, 8,9 минг нафарини ҳиндистонликлар, 7,8 минг нафарини туркияликлар, 5,6 минг нафарини гвинеяликлар, 4,4 минг нафарини мавританияликлар, 3 минг нафарини вьетнамликлар ва 2,9 минг нафарини ўзбекистонликлар ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Олий суди Техас ҳукуматига яқинда қабул қилинган энг қаттиқ иммиграция қонунларидан бирига, яъни Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортишга рухсат бергани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter