Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради

Австрияда икки ўзбекистонлик талаба авиаҳалокатга учради

«Дунё» АА Ўзбекистон элчихонасига таяниб, Австриянинг Каринтия федерал ери Дикс шаҳри яқинида Evektor SportStar RTC ( S5-DNS) ўқув самолётида авиаҳалокатга учраган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи ҳақида хабар бермоқда.

Хабарига кўра, воқеа жорий йил 4 октябрь куни содир бўлган ва ҳалокат оқибатида Словениядаги «Aviation Career Center» авиамактабининг талабалари бўлган 21 ёшли K.Н. ва A.Х. Каринтия федерал ери клиникаларидан бирига етказилган.

«Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланди. Шифокорларнинг хабар беришича, K.Н. ва A.Х.ларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назоратга олди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг