Питсбургда ўзбекистонлик эркак ҳибсга олинди
АҚШнинг Питсбург шаҳар Крэнберри тумани полицияси 23 ёшли ўзбекистонликни 15 ёшли қиз билан интим алоқага уринганликда айбламоқда.
Шаҳар полицияси берган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган Мақсуджон Қосимов бир неча кун давомида ижтимоий тармоқда ўзини 15 ёшли қиз сифатида таништирган ФҚБ агентларига ҳаёсиз-очиқ видеоларни жўнатиб келган.
Ўзаро ёзишмалардан сўнг Қосимов вояга етмаган қиз билан унинг «уй»ида учрашувга келишган ва қиз берган манзил – Аллегени округига қараб йўлга чиққанида Питсбург ФҚБ идораси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда у маҳаллий Батлер турмасига жойлаштирилган. Дастлабки суд 11 август кунига белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter