Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ноқонуний ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумот берилди

Ҳиндистонда ноқонуний ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумот берилди

Ҳиндистоннинг айрим ОАВда ушбу давлатнинг Биҳар штатида ҳибсда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёллар ҳақида маълумотлар тарқатилгагнидан сўнг Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳолатни ўрганди ва вазиятни ўз назоратига олди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик уч нафар аёл 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган. Лекин Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил август ойида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилган.

Элчихона хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ёки уларнинг яқинлари ҳам ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилмаган.

“Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олинди ва фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, – дейилади “Дунё” АА хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг