Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ўзбекистонлик эркак полиция биносига «КамАЗ» билан ҳужум қилди  

Россияда ўзбекистонлик эркак полиция биносига «КамАЗ» билан ҳужум қилди  

Нижний Новгород вилояти Тергов бошқармаси 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан РФ Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатди.  

Текширув давомида аниқланишича, Жонибек Жавлиев исмли шахс 2023 йил 12 сентябрга ўтар кечаси Россия ИИВ Нижний Новгород вилоятининг Дзержинск шаҳридаги 2-сонли милиция бўлими яқинида «КамАЗ» юк машинасига ўрнатилган манипулятор крандан фойдаланиб, у билан бинонинг кириш эшиги ҳамда деразаларга ўрнатилган панжарага зарба берган. Оқибатда, полициячилар бино ичида қамалиб қолган. Ҳайдовчи эса воқеа жойидан қочиб кетган.  

Гумонланувчи воқеадан икки соат ўтиб, юк автомашинасининг ғилдиракларига ўқ узиб тўхтатилган ва қўлга олинган.

Жиноят иши бўйича Тергов қўмитаси терговчилари ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш ва жиноят иши бўйича далилларни таъминлашга қаратилган тезкор тергов ҳаракатларини амалга оширмоқда.

Воқеа оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг