Россия Украинага музокаралар бўйича янги таклиф билан чиқди

Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди 2 июн куни Истанбулда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
Россиянинг ушбу таклифига Украина томони ҳозирча жавоб бермади.
Лавровнинг қайд этишича, АҚШ, Саудия Арабистони ва Туркия кўмагида Россия-Украина музокараларини қайта бошлаш учун шароитлар яратилган, унинг биринчи раунди 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтганди. Учрашув якунлари бўйича томонлар “1000 тага 1000 та” формуласи бўйича асирларни алмашган ва Москва ва Киев барқарор келишувга эришиш учун томонларнинг позициясини белгиловчи ҳужжатларни тайёрлашга келишиб олган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Россия томони зудлик билан тегишли меморандумни ишлаб чиқди, унда инқирознинг асосий сабабларини ишончли тарзда бартараф этишнинг барча жиҳатлари бўйича ўз позицияси баён этилган.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги музокаралардан сўнг томонлар минг кишидан асир алмашишга муваффақ бўлди. Ўт очишни тўхтатиш ва президентлар учрашуви эса амалга ошмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter