Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ўзбошимча тикланган объектлар аниқланди (фото)

18/11, 17:28

Бухоро вилоятида 829 та маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган: 287 та археология ёдгорликлари, 508 та архитектура,  17 та монументал ҳамда 17 та диққатга сазовор жойлар шулар жумласида

Бухоро бўйлаб Ўзбекистон байроғи марши ташкил этилди (видео)

18/11, 16:39

Бухорода Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан қадимий эски шаҳар бўйлаб 100х18 ҳажмдаги байроқ марши ташкил этилди.

«Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида янги поезд қўйилади

18/11, 11:02

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

100 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор отага ҳукм ўқилди

14/11, 19:18

Таъкидланишича, 2010 йилда фуқаро К.Н. ва Д.А. қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришган. 2012 йилда ўрталарида фарзанд туғилган бўлишига қарамай, оилавий келишмовчиликлар сабабли алоҳида яшай бошлашган.

Украина дрони Бухоро-Москва рейсига урилиб кетиши оз қолгани ҳақидаги хабар рад қилинди

10/11, 21:15

Бугун, 10 ноябрь куни Mash телеграм канали Украина учувчисиз учоқлари Москва осмонида Ўзбекистондан Шереметевога учаётган «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолётини уриб туширишга сал қолгани ҳақидаги хабарни тарқатди. 

Бухорода қимор ўйнаб, ўндан ортиқ кишини «чув» туширган ўспирин ушланди

09/11, 19:46

Бухоро вилояти ИИБнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Шофиркон тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат ўрганилганда, 16 ёшли ўспириннинг бир неча фуқароларни «чув» туширгани аниқланган.

Дарахт шохларига «осилиб» мактабга қатнаётган болалар (видео)

04/11, 20:24

Бухоронинг Шанба аҳолиси: «Йўллар таъмирталаб, ичимлик суви йўқ, мактаб узоқ. Шунга кўниб яшаяпмиз».

Қизининг танасига қизиган капкир босган аёл: тафсилотлар ошкор қилинди

04/11, 14:16

Аёлнинг жуда қаттиқ стрессдаги руҳий ҳолати инобатга олиниб, вилоят ИИБ томонидан терговга қадар М.Ж. «Ойдин нур» оилаларни ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш марказига жойлаштирилган.

Бухородаги кўп қаватли уйда газ чақнаши сабаб бир киши ҳалок бўлди

31/10, 18:15

«Намозгоҳ» МФЙ раиси Дилноз Мўминованинг айтишича, газ чақнаши рўй берган хонадон эгалари аслида бу манзилда аввалдан яшаб келишмаган. Ҳолат содир бўлган куни бир-икки уй жиҳозларини кўчириб олиб келишган бўлган.

Мактаб ўқувчиси икки кишининг умрига зомин бўлди

28/10, 15:19

Бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда «Мактаб ўқувчиси отасининг машинасини олиб қочиб, даҳшатли аварига учради» сарлавҳаси остидаги видеохабар минглаб фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб этиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди

25/10, 11:09

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Халқ банки: Тадбиркор қўллаб-қувватланса, миллий иқтисодиёт ривожланади

23/10, 16:56

Халқ банки молиявий кўмагида фаолият юритаётган тадбиркорлик объектлари билан оммавий ахборот воситалари, журналист ва жамоатчилик фаолларини яқиндан таништириш мақсадида 21-22-октябрь кунлари Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этилди. 

Қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетгани аниқланди

21/10, 19:29

«Ўзбеккосмос» агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.

«У қутурган ва қўлидаги пичоғи билан «ўлдираман» деб бақирарди» — Бухородаги мудҳиш воқеа тафсилотлари

14/10, 12:17

Бухорода икки киши пичоқланди: ўғил вафот этди, она оғир аҳволда. 

Шофиркон туғуруқхонасида жанжал: аслида нима бўлган?

10/10, 23:04

Xabar.uz мухбири фуқаролар ва расмийлар муносабатини ўрганди.

Бухоро янги аэропортида ўтказувчанлик икки баробарга оширилади

09/10, 21:39

9 ойда Бухорога ташриф буюрган 1 миллиондан зиёд хорижий туристларнинг 95 фоизи поезд ёки автомобилда борган.

Бухорода салонида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учраган эди: суд автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқиди

08/10, 16:55

Жорий йилнинг март ойида Бухоро вилояти Когон тумани Янгиҳаёт мавзесида салонида мактаб ўқувчилари бўлган автобус асосий йўлда келаётган «Howo» русумли юк машинаси билан тўқнашиб, кетган ва натижада тумандаги 5-мактабнинг 2 нафар ўқувчиси бевақт ҳаётдан кўз юмган эди. 

Бухорода 28 ёшли аёл боласини уриб ўлдириб қўйди (видео)

08/10, 16:31

Бухоро шаҳридаги «Гулшан» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келган 28 ёшли Ш.Р. ўзининг 3,5 ёшли ўғлини уриб унга тан жароҳати етказган ва оқибатда бола вафот этган.

Бухорода икки нафар ишчи бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди

07/10, 23:52

«Қоракўл» подстанциясида 2 нафар ёш мутахассис билан ўлим бахтсиз техник ҳодиса туфайли содир бўлган. Улар Акциядорлик жамиятига қарашли 500 кВ кучланишли подстанцияда бахтсиз ҳодисага дуч келишган.

Жаллодбек, катта мансаблар, 17 қоп олтин ва аянчли ўлим

06/10, 10:07

У амирнинг ишратбозлиги ва иродасизлигидан фойдаланиб, Бухорода катта мансабларни эгаллади. Саид Олимхонга гўзал қизларни топиб келтиргани, ҳукмдорнинг ишончини қозониб, совға-саломлар етказиб тургани эвазига юқори даражага етган эди.

Қоракўлда содир бўлган мудҳиш аварияда бир ўқувчи ҳалок бўлди. Иккинчиси касалхонада даволанмоқда

03/10, 09:22

Қоракўл туманида содир бўлган мудҳиш авария оқибатида бир нафар ўқувчи қиз вафот этди. Қоракўл туман ИИБ масъул ходимининг «Xabar.uz»га билдиришича, иккинчи ўқувчи тан жароҳати билан туман марказий касалхонасига ётқизилган. 

Оёқ кийим ичида 30 000 АҚШ доллари

02/10, 12:25

Бухородаги  «Олот» чегара божхона пости орқали катта миқдордаги АҚШ долларини оёқ кийими ичига яшириб, уни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишга бўлган уринган шахс ушланди.

Қарз аламида қўшнисининг «Дамас»ини ёқиб юборган шахс «кўпга тушди»

25/09, 14:27

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро Б.З. қўшниси А.Б.да бўлган 7 миллион сўм миқдоридаги пулини ундириб ололмагани учун унинг «Дамас»ини ёқиб юборган.

Бухорода оёғи педалга ҳам етмайдиган 12 ёшли болага машинани ҳайдашга берган яқинлари жавобгарликка тортилди

25/09, 12:03

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги икки томонлама йўлда вояга етмаган боланинг автомашинани бошқариб кетаётгани йўл ҳаракати инспекторларининг диққатини тортган.

Бухорода хотинини қасддан ўлдирган фуқаро 14 йилга қамалди. У жиноятини яширишга уринган

15/09, 11:14

Пешкў тумани 36-сонли оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси вазифасида ишлаб келган марҳума Ш.Н.нинг уч нафар фарзанди бўлиб, одоб-ахлоқли ва оилапарвар бўлган.

Бухорода ўпирилган кўприк қайта бунёд бўлмоқда. Ҳоким берган ваъдасини бажаряпти...ми? (видео)

13/09, 12:16

Бухоро вилояти, Жондор туманидаги Пўлоти маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси устидаги кўприкнинг оғир юк ташувчи автомашина ўтиши оқибатида қулаб тушгани одамларни анча хавотирга солган эди.

Нарх манипуляциясига йўл қўйган йирик корхонага чора кўрилди

10/09, 20:23

Бухорода асосий фаолиятини тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган йирик компания - «Қоракўл Кумуш Калава» масъулияти чекланган жамият нарх манипулациясига йўл қўйди.

Икки марта жазо олган шахс қамалаётганда «ёшлиги»ни рўкач қилди

09/09, 16:23

Б.Ж. кейинги жинояти учун ўташи лозим бўлган озодликни чеклаш жазоси даврида ўзига тегишли хулоса чиқармай, яна қасддан жиноят содир қилган.

«Даво учун» кўкнор етиштирган шахсга жазо тайинланди

05/09, 12:48

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани судида ўқилган ҳукм 52 ёшли Шаҳноза Хўжаеванинг (исми шарифи ўзгартирилган) салкам икки йилга озодлигини чеклади.

Бухорода мактаб ўқувчилари институт типидаги бинода таҳсил бошлади

05/09, 10:18

Бухорода вилоят ҳокимлиги биноси ҳамда «Бухоро спорт» мажумасининг бузилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан одамларнинг норозилиги шов-шувларга сабаб бўлган эди. 

Бухорода мудҳиш жиноят: эркак ёш хотинининг қотилига айланди

31/08, 09:38

Бухоро туманидаги Работак маҳалласида яшовчи 50 ёшли фуқаро А.Д. қонуний никоҳидаги 24 ёшли хотини Р.К.ни пичоқлаб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.

Темир панжара ортидаги ёшлар: «Биз билан тез-тез учрашинг» (видео)

22/08, 18:30

Биргина Ўзбекистонда эмас, балки қатор мамлакатларда турли сабабларга кўра, эшиклари ёпиқ муассасалар бор

Бухорода ошхона ва ресторанлар сони Самарқанддан 10 карра кам

12/08, 17:01

Икки ой олдин Бухорога ташрифда ҳамма муаммолар ечими кўрсатиб берилган эди.

Бухорода она ва болани ўлдириш билан қўрқитган босқинчи ушланди

08/08, 12:59

Бухоро шаҳрида яшовчи она ва унинг ўғлини ўлдириш билан қўрқитиб, хонадонда босқинчилик ҳаракатини содир этган шахс ушланди.

13 ёшли «ҳайдовчи»нинг онасига чора кўрилди

06/08, 12:27

Бухорода 13 ёшли «ҳайдовчи» боланинг ўз яшаш ҳудуди кўчаларида автомобиль ҳайдаб юргани ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бухорода меҳмонхонани электрсиз қолдирган мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

05/08, 17:54

Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор электр тармоқлари корхонаси масъул ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга мурожаат қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари»даги хизмат 90-йилларни эслатяпти(ми?)

04/08, 21:55

Талабалик давримиз 1990-1996 йилларга тўғри келган. Аксарият поезд чипталарини кассалардан тополмай, «қўлдан» олардик. Ҳатто, кўп бор чиптасиз йўловчи бўлганмиз: тўғридан-тўғри «проводник»ларни ўзи «темир тўсиқ»лардан ўтказиб қўйишарди.

Бухорода эркак 22 ёшли хотинининг умрига зомин бўлди

02/08, 22:22

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди

28/07, 10:10

Яқинда Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими Жамол Носиров Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

Бухорода 2600 нафардан ортиқ абитуриент тест имтиҳонларига келмади, 5 нафари четлатилди

25/07, 14:13

Олий таълим муассасаларига тест топшириш жараёнларининг охирги куни. Нега абитуриентлар сони ўтган йилгига нисбатан кам? Давлат олий таълим муассасаси ректори нима дейди, хусусий олийгоҳ ректори-чи?

Бухорода қизларини калтаклаган аёл «махсус рўйхат»га қўшиб қўйилди

22/07, 13:03

Бир муддат олдин Бухорода турмуш ўртоғига жаҳл қилиб икки нафар қизини калтаклаган аёл ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзэнергоинспекция»: Бухорода бир неча юз миллионлик ўғирликлар аниқланди

21/07, 12:46

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қишлоқда жойлашган университет: бу ерда ҳатто Тошкентдан келиб ўқиётганлар бор (фото)

21/07, 11:25

Билдирилишича, Соктаре қишлоғининг қоқ ўртасида манзил топган Олийгоҳнинг мазкур филиалида 2023-2024-ўқув йили давомида  сиртқи таълимнинг ўзида  9 та факультетдан 7 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. 233 та гуруҳнинг 4334 нафари қизлар, 2577 нафари эса йигитлардан иборат.

«Ота-оналар ўзаро жанжалда болаларидан фойдаланиш кўпайяпти» – Болалар омбудсмани

14/07, 19:23

Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондор туманида икки нафар чамаси 3-4 ёшлар атрофидаги қизини ҳақоратлаб, калтаклаган аёлнинг видеоси тарқалган ва мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирган эди. 

Бухорода аёл икки қизини шафқатсизларча калтаклади

13/07, 20:18

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қиз - Фотима ва Зуҳрани уриб, ҳақоратлаб калтаклаган аёлнинг видеоси тарқалди.

Рақобат қўмитаси «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига нисбатан иш қўзғатди

12/07, 15:52

Рақобат қўмитаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига нисбатан иш қўзғатди. Бунга «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси марказининг аризаси асос бўлган.

Бухорода йўлкира масаласида келиб чиққан жанжал нохуш якун топди

11/07, 22:15

Бухоро шаҳрида такси ҳайдовчисини ўз яшаш хонадони ёнигача олиб борган мижоз, уни пичоқлади. «Xabar.uz» га манбаасига кўра, такси ҳайдовчиси ва мижоз ўртасида йўлкира устида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

10/07, 09:47

Жамол Носиров Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бухорода икки маротаба «бедарак йўқолган» вояга етмаган қиз қисмати учун муқаррар жавобгарлик таъминланади

04/07, 15:18

Мактаб директори ўринбосари ўзи билан «гапи» чиққан қиз масаласида айбсиз эканини билдирмоқда.

Бухорода тўйи бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси жазоланади

02/07, 21:36

Ўрганиш давомида аниқланишича, 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган А.А. (ўғил бола) 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган Р.Н. (қиз бола) нинг ўртасида иккала вояга етмаганнинг оилалари ўзаро келишуви асосида жорий йилнинг 29 июнь куни Бухоро шаҳрида никоҳ тўйи бўлиб ўтган.

Бухоро «арк»ига чирмашиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

01/07, 20:21

Шахснинг хатти-ҳаракатлари қўрғоннинг турли бурчакларида ўрнатилган видеокамераларни назорат қилиб турган масъулларнинг эътиборини ўзига қаратган.

Илмга талпинган аравачадаги иқтидорлар. Салкам чорак асрдан буён бир оиладаги 6 ногиронга қараб, «сукут»да яшаган аёл (видео)

26/06, 15:39

Шофиркон туманининг Шибирғон қишлоғида туғма нуқсон билан дунёга келган Нигина Тўхтаева яшайди.  Ёши 20 да.

«Менга жўраларимни топиб беринг, дада!»

24/06, 14:58

Яқинда Бухоронинг чекка туманларидан бирида содир бўлган аянчли воқеа кўпчиликни ларзага солди. Воқеликка хабар тариқасида ёндошмадик. Бундай хатони такрорламаслик бошқаларга ўрнак бўлсин.

Бухорода ўз фарзандини сотмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди

20/06, 13:52

Ота ўз фарзандини сотгани эвазига қўлга киритаётган 6600 АҚШ долларини кўриб, кўзлари ўйнаб кетди. Пулни олиб, ҳали «мижоз» ёнидан узоқлашмаган ҳам эди, қўлларини кишанда кўрди.

Ромитанда «Обод маҳалла» дастуридан қолиб кетган муаммолар ечилди

19/06, 15:40

Яқинда «Xabar.uz» орқали «11 йилдан буён аравачада михланган бола: «Мен Ватанни онам каби севаман!» сарлавҳаси остида журналист суриштируви ўтказилган эди. 

Бухорода солиқчининг озодлиги тўрт йилга чекланди

11/06, 11:31

Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаб келган Х.Х.нинг озодлиги 4 йилга чекланди.

Боласини муттасил калтаклаб келган онага ҳукм ўқилди. У оналик ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиниши мумкин

11/06, 11:04

Болалар омбудсмани берган хабарга кўра, тергов давомида айбланувчига Жиноят кодекснинг 104-моддаси бўйича (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ҳам айб эълон қилинган. Бунга болага нисбатан белгиланган суд-тиббий экспертизасининг салбий хулосалари сабаб бўлган. Экспертиза болага «ўнг сон суягининг юқори учлиги қисмидан кўндаланг ёпиқ синиб силжиши» ташхисини қўйган.

Бухорога чигирткалар галаси ёпирилган. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди

10/06, 15:17

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди. Уларнинг бирида, жумладан, «Бухоро-Хоразм» автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида чигирткалар галасига дуч келган автомобиль йўловчилари акс этган.

Бухорода «эркак» ниқоби остида ўз дугонасини «чув» туширган аёл ҳомиладорлиги боис қамалмади

06/06, 14:07

Ўзи танимаган ёки эслай олмаган «Зойир» Ферузанинг тинчини ўғирлаган. Чиройли сўзлару, илиқ меҳр ва самимият билан йўғрилган изҳорлар Ферузани «Зойир»га ипсиз боғлай бошлаган.

Яна