Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода экскаватор 64 яшар фуқарони босиб кетди

Бухорода экскаватор 64 яшар фуқарони босиб кетди

Видеодан кадр.

Бухорода экскаватор 64 ёшли фуқарони босиб кетди. Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи капитан Шукурлаев Улуғбек Жамолович мазкур хабарни тасдиқлади. 

2025 йилнинг 15 май куни  Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлган.

Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб босиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. Натижада аёл воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг