Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро шаҳрида анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда

Бухоро шаҳрида анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 6-8 июн кунлари Бухоро шаҳрида Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят туризм бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган XXI анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда 10 га яқин хорижий давлатлардан (Афғонистон, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон) 50 нафардан ортиқ ҳамда республика ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар иштирок этишмоқда.

«Ипак ва зираворлар» фестивали Бухорода йигирма йилдан ортиқ вақтдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу давр мобайнида ушбу фестиваль хорижий ва маҳаллий меҳмонлар орасида етарлича шуҳрат қозониб улгурди.

Халқаро миқёсда эътироф этилиб, шу йил 21-маротаба ўтказилаётган анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали ҳам ҳунармандчилик, маданият ва санъат йўналишларидаги анъаналарни қайта тиклашга хизмат қилиши билан бирга аҳоли ва сайёҳларнинг маданий ҳордиқ чиқариши йўлида яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

Фестивал илк куни иштирокчилар ва хорижий ва маҳаллий меҳмонларнинг «Арк» қўрғонидан «Лаби ҳовуз» мажмуасигача бўлган масофада юришларидан бошланди, бу ерда фестивалнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг