Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

Кеча, 12:49

2025 йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади - ўшанда сайёҳлар сони биринчи марта миллиондан ошганди. Бундай ўсишга туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилмоқда. Мамлакат янада очиқроқ бўлиб, бошқа давлатлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Бухоро шаҳрида анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда

07/06, 21:49

Жорий йилнинг 6-8 июн кунлари Бухоро шаҳрида Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят туризм бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган XXI анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда.

Қашқадарё вилоятининг «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига расман «Туризм қишлоғи» мақоми берилди

30/05, 15:05

Жорий йилнинг 29 май куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган «Қайнар» ва «Башир» қишлоқларига «Туризм қишлоғи» мақомини тасдиқловчи сертификатлар Туризм қўмитаси томонидан қишлоқ аҳолисига тантанали тарзда топширилди.

«Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси: Табиат ва келажак учун биргаликда қадам

28/05, 17:26

Жорий йил 28-31 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Орол денгизига поезд» ёшлар экологик акцияси ўтказилмоқда.

Хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишмоқдалар

28/05, 12:47

Жорий йил 24-31 май кунлари Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Варшава, Рим, Қоҳирадаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда Полша, Италия, Бельгия ҳамда Миср давлатларининг таниқли, оммабоп ОАВ вакиллари, инфлюенсерлари, блогерларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.

Марғилонда ипак матолар бўйича халқаро форум ўтказилади

27/05, 17:33

Жорий йилнинг 29 май куни туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаштириш ҳамда жозибадорлигини ошириш мақсадида Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида «Ўрта асрларда Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти» мавзусида кўргазма ва илмий-амалий конференцияни ўз ичига олган халқаро Форум бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда автомобилдан холи ҳудудлар кенгаймоқда

27/05, 15:58

Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда «автомобилдан холи ҳудуд»лар ташкил этилмоқда.

Мўйноқда «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларига старт берилди

24/05, 18:54

23 май куни «Rally Muynak» экстремал автомобил мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир ҳисобланади.

Жанубий Корея авиакомпанияси Тошкентга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

24/05, 18:36

2025 йил 23 май куни Жанубий Кореянинг «T'way Air» лоукостер авиакомпаниясига тегишли илк тўғридан-тўғри авиарейс муваффақиятли тарзда Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўнди. Ушбу парвоз Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридан амалга оширилди.

Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз (видео)

23/05, 16:46

Ҳар қандай сайёҳ сафарга чиқаркан кўпроқ жойни кўришни истайди – ажойиб табиат, тарихий обидалар, замонавий кўнгилочар жойлар. Наманган – айнан шундай жой! У ерда чиройли табиат ҳам, тарихий объектлар ҳам, замонавий кўнгилочар масканлар ҳам бор. Хўш, у ерга қандай борилади?

Яна