Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда автомобилдан холи ҳудудлар кенгаймоқда

Ўзбекистонда автомобилдан холи ҳудудлар кенгаймоқда

Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда «автомобилдан холи ҳудуд»лар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳри тарихий марказининг Тоқи Телпакфрўшон маданий мерос объектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисмида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятидаги туризм намойиши объектлари бўлган Фарғона шаҳар И.Каримов номидаги санъат саройи, «Эко шаҳар» маданий дам олиш боғи, Аҳмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳар Э.Воҳидов номидаги истироҳат боғи, ҳамда Қўқон шаҳар Ўрда майдони, Истиқлол туризм кўчаси ҳудудлари «автомобилдан холи ҳудуд»га айлантирилди.

Шунингдек, Самарқанд тумани «Конигил» туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм объектида 2.5 км узунликдаги йўл автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда. Йўлнинг кириш қисмида автомобилларни тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилган. Регистон майдони ва Шоҳи зинда мажмуасини боғловчи 1.5 км узунликдаги И.Каримов кўчаси автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг