Бухорода аёл умумий мулкдан ўз улушини суд орқали олди
Бухорода ўн йил яшаб, турмушидан ажралган аёл умумий топилган мулкдан ўз улушини олди.
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га билдиришича, Бухоро шаҳрилик Л.Ш. ҳамда А.У. ўртасидаги никоҳ 2014 йилнинг декабр ойида бекор қилинган. Бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун турмуш ўртоғидан алимент ундириш учун судга мурожаат қилган аёл аризаси қаноатлантирилган.
Қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида ундирувчи фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бундан ташқари, биргаликдаги турмуши давомида орттирилган хусусий уй-жойдан фойдаланиш, тасарруф этиш ва эгалик қилиш билан боғлиқ низолар тўғрисидаги даъвоси ҳам кўриб чиқилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг жорий йилнинг январ ойидаги ижро варақасига асосан, қарздордан ундирувчи фойдасига умумий мол-мулк ҳисоблаган уй-жой ҳисобидан 169.205.693 сўм ундирув белгиланган. А.У. ушбу миқдордаги маблағни ўз вақтида тўлаб беришга мажбур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter