Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Бухоро шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармагани учун 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатиб, ҳужжатларини сўраган. Аммо ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган. Шундан сўнг, инспектор машина ҳужжатларсиз бошқарилмоқда деб баҳолаб, уни жарима майдонига олиб кетган.

Бу вақтда ҳайдовчи инспекторни ноҳақликда айблаб, турли ҳақоратли сўзлар айтган ва ижтимоий тармоқларга видеолар жойлаган.

Суд ҳайдовчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (қонуний талабга бўйсунмаслик) ва 195-2-моддаси (инспектор обрўсига путур етказувчи видеоларни тарқатиш) бўйича айбли деб топди. У 7 суткага қамалди.

Ҳайдовчи судда ўз хатосини тан олиб, ички ишлар ходимлари ва тизимдан узр сўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг