Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудияда жазирама сабаб вафот этган ҳожилар сони минг нафарга яқинлашди

20/06, 15:08

AFP нашрига кўра, ўлимлар 51,8 даражагача кўтарилган иссиқ об-ҳаво сабабли рўй бермоқда.

Ҳожиларимиз юртимизга қайтадиган саналар эълон қилинди

19/06, 14:18

«Ҳаж – 2024» мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

Ҳаж зиёратига борган 577 киши жазирамада вафот этди

19/06, 09:23

Номи сир тутилаётган икки араб дипломатининг маълум қилишича, вафот этганларнинг 323 нафари мисрликлар бўлган.

Ўзбекистон делегацияси Саудия Ҳаж ва умра вазири билан учрашди

11/06, 14:12

Жорий йил 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига сафар давомида подшоҳликнинг Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон Рабиа билан мулоқот ўтказди.

Президент ўзбекистонлик ҳожилар ҳоли билан қизиқди

05/06, 17:19

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

2024 йилги Ҳаж мавсуми учун илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учишмоқда

23/05, 09:57

22 майдан 23 майга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:40 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) 240 нафар зиёратчини олиб кетди ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очди.

Жорий йилги «Ҳаж» мавсумига 124 та чартер рейслар режалаштирилган – Uzbekistan Airways

22/05, 12:11

Бу ҳақда маҳаллий авиакомпания ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

ДХХ сайёҳлик фирмаси ходимларини ушлади

22/05, 10:43

Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.

Ўзбекистон учун 15 минг Ҳаж квотаси ажратилди

22/05, 00:08

Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.

15 130 нафар зиёратчи Ҳажга боради

18/05, 09:55

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди.

Расман! Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

16/05, 15:31

Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

Турли визалар билан Ҳаж амалларини бажаришнинг имкони йўқ – Диний қўмита

29/04, 16:22

Дин ишлари бўйича қўмита сўнгги пайтларда турли манбалар орқали умра визаси, туристик (зиёрат) виза ёки бизнес виза билан Ҳаж амалларини адо этишни ташкил қилишни ваъда қилаётган фирмалар кўпайганини, бироқ бундай турдаги визалар билан мавсум пайти Ҳаж зиёратини қилишнинг мутлақо имкони йўқлигини эслатмоқда.

Саудия подшоҳлиги зиёратчиларни Ҳажга рухсатномасиз боришдан огоҳлантирмоқда

28/02, 12:21

Саудия Арабистони подшоҳлиги мамлакатга ташриф буюрувчилар ва аҳолини 2024 йилги Ҳаж мавсумида зарур рухсатномаларсиз қатнашишдан огоҳлантирмоқда.

Ҳаж ва умра вазирлиги билан келишув имзоланди

08/01, 09:48

Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

«Ҳаж»га бориш учун навбатни онлайн эълон қилиб бориш таклиф қилиняпти

24/11/2023

Қайд этилишича, бу жойларда зиёратга бориш истагини билдирган фуқаролардан аризаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва туман-шаҳар миқёсидаги жамланган рўйхатни шакллантиришда кузатилаётган қатор хато ва камчиликларни бартараф этишга имкон беради.

Олти ойда қанча одам Ҳаж ва Умра амалларини бажаргани очиқланди

10/08/2023

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 6 та янги диний ташкилот ўз фаолиятини бошлади.

Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини ўтаётган ўзбекистонлик Ҳожилар ҳам сайловда қатнашди

09/07/2023

Айни кунларда Саудия Арабистонида ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан меҳмонхона фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади.

Ҳожиларимизнинг юртимизга қайтиш санаси маълум қилинди

04/07/2023

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Франциялик мусулмон Ҳаж ниятида фавқулодда жасоратга қўл урди

30/06/2023

Франциялик Набил Ан-Насрий муқаддас Ҳаж зиёратини адо этиш учун велосипедда Саудия Арабистонига қадар 5000 км йўлни босиб ўтди.

ДХХ «Ҳаж» зиёратига юбораман, деб жиноят қилаётганларни қўлга олди

07/06/2023

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун биринчи зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетишди

04/06/2023

Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Ҳаж зиёратига юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

02/06/2023

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро Ю.А. нинг аризасига кўра Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «E.R»  МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилди.

«Ҳаж–2023» мавсуми учун тўлов миқдори маълум қилинди

02/06/2023

Зиёратчилар 4 июн кунидан 19 июнь кунига қадар Мадинага шаҳрига боришади ва 4 июль кунидан 19 июль кунига қадар юртимизга қайтиб келишади. 

Ҳаж мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

28/05/2023

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Мамлакатимиздан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.

Ҳаж сафари бўйича огоҳлантириш берилди

22/05/2023

Қайд этилишича, Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун «Ҳаж-2023» визаси бўлиши шарт.

Ҳаж сафари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

01/05/2023

Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида хабарнома берилди.

Ўтган бир йилда 73 минг ўзбекистонлик Ҳаж ва умра зиёратларини амалга оширган

11/01/2023

Бу ҳақда Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Сирожиддин Саломов маълум қилди.

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон Ҳаж битими имзолади

09/01/2023

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон 1444 ҳижрий йил Ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида битим имзолади. Бу ҳақда Саудия элчихонаси матбуот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.

Саудия ҳукумати аёлларга илк бор маҳрамсиз Ҳаж қилишга рухсат берди

07/01/2023

Саудия Арабистони ҳукумати илк бор аёлларга маҳрам – яқин қариндоши – эркак ҳамроҳисиз Ҳаж қилишга рухсат бермоқда.

Саудияликлардан 2023 йилги Ҳаж зиёратига аризалар қабул қилиш бошланди

05/01/2023

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги баёнот берди.

Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик Ҳаж квотаси 24 минг, умра квотаси 100 минг нафаргача оширилади

29/09/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тошкентга келди

28/09/2022

Кеча, 27 сентябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ҳожилар Тошкентга қайта бошлади

15/07/2022

Бортида илк 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг самолёти 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Ҳожиларнинг Ўзбекистонга қачон қайтиши маълум қилинди

12/07/2022

Ушбу йўналишдаги авиақатновлар Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади.

Тошкент аэропортида 1 ойлик чеклов жорий этилди

01/07/2022

Бу Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан амалга оширилмоқда.

Ҳаж зиёратчилари Мадинага етиб боришди

18/06/2022

Айтилишича, ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар муносиб кутиб олганлар ва юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.

Мусулмонлар идораси Ҳаж зиёрати нега қимматлашгани юзасидан баёнот берди

05/06/2022

Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

Ҳаж сафари бошланадиган сана маълум қилинди

03/06/2022

Бугун, 3 июнь куни «Ҳаж – 2022» мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.  

Расман! «Ҳаж-2022» мавсуми учун тўлов миқдори ошди

03/06/2022

Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Мино ва Арафотдаги жойлар кўздан кечирилди (фото)

06/05/2022

Макка шаҳридаги Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги жойлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Ҳаж – 2022» делегацияси ўз ишини бошлади

04/05/2022

Куни кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги «Ҳаж – 2022» делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Мусулмонлар идорасидан хушхабар

03/05/2022

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Хушхабар: икки йиллик чекловдан кейин Ҳаж квотаси кескин оширилди

09/04/2022

Пандемия шароитида зиёратчиларга нисбатан қатъий талаблар сақланиб қолади.

Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши кутиляпти

01/12/2021

Муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига учиб кетди.

Ҳаж ва Умра зиёратида ўзгариш бўлгани ростми?

27/10/2021

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди.

Мусулмонлар идораси: «Ҳаж» ва «Умра» масаласида якуний қарор қабул қилинмаган

31/05/2021

Ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саида Мирзиёева: «2013 йил оиламиз учун оғир келди…»

19/04/2021

2013 йил оиламиз учун оғир келди, кутилмаганда яқин бир инсонимиз оламдан ўтиб қолди. Бу мусибат мени ҳаётга бошқача қарашга мажбур этди. Аслида, Аллоҳ паноҳидан бошқа ҳимоямиз йўқлигини ва Ўзига мустаҳкам имонгина бизни қутқара олишини тушундим.

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати асосий шартини эълон қилди

02/03/2021

Саудия Арабистони ўтган йилнинг ноябрь ойидан 50 ёшгача бўлган, ПЗР-тести манфий чиққанларга Умра зиёратига киришга аста-секин рухсат беришни бошлаганди.

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратини ташкил этиш бўйича янги тартиб жорий қилиниши мумкин

11/11/2020

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишини кўзда тутувчи тартиб жорий қилиниши мумкин.

Советлар давридаги илк Ҳаж зиёрати иккинчи жаҳон уруши вақтида бўлган

21/05/2020

Октябрь инқилобидан сўнг совет ҳокимиятининг Ўрта Осиёда ўрнатилиши кейинги ўн йиллик даврда кўплаб масжид ва барча мадрасаларнинг ёпилишига олиб келди. Натижада, 1929 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди.

Расман! Ҳаж-2020 вақтинча тўхтатилди

16/04/2020

Дин ишлари бўйича қўмитага Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ҲАЖ-2020 мавсумига тайёргарликни кечиктириб туриш бўйича расмий мурожаат келиб тушди.

Наманганда фирма Ҳажга юбораман деб фуқароларни чув туширди

13/11/2019

Наманганда махсус фирмалардан бири фуқароларни ҳаж зиёратига жўнатаман деб ваъдасини бажармаган.

Ҳаж зиёрати нархи 5 миллион сўмга арзонлашди (видео)

24/07/2019

Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж зиёрати нархи 5 миллион сўмга арзонлашди ва 33 миллион 300 минг сўмни ташкил этади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Ҳаж-2019» парвозларини бошлайди

23/07/2019

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 24 июлдан бошлаб «Хадж-2019» дастури бўйича парвозларни йўлга қўяди.

Ҳаж сафари харажатлари миқдори маълум бўлди

23/04/2019

«2019 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 млн 300 минг сўм этиб белгиланибди», — дея маълум қилган ҳуқуқшунос.

Умра сафари харажатлари арзонлашди, чеклов олиб ташланди

25/10/2018

Авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлган.

Каъбатуллоҳнинг ичида нималар бор?

26/08/2018

Каъбанинг ичида нималар борлиги кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бир неча юз йил муқаддам бу саволга ҳожат бўлмаган. Чунки ўша пайтда хоҳлаган киши Каъбанинг ичига бемалол кириб чиқаверган.

Янги лойиҳа ҳожиларга янада қулайлик туғдиради

25/08/2018

2019 йилда Арафот тоғи, Муздалифа ва Мино водийларини янада кенгайтириш лойиҳаси амалиётга татбиқ этила бошлайди.

Ҳаж мавсумида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

08/08/2018

Бу йилги ҳаж мавсумида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Бунинг учун барча шароит яратилган.

Туркманистонда 153 киши давлат ҳисобидан Ҳажга боради

26/07/2018

Бу йил Туркманистондан 153 киши давлат ҳисобидан ҳаж ибодатларини адо этиб келади.

Ҳажга бориш тартибини биласизми?

15/06/2018

«Ҳаж» тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи белгиланди

07/04/2018

Зиёратчиларимизга муқаддас шаҳарларда жойлашган энг замонавий ҳамда барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Зиёратчилар нафақат меҳмонхоналарда балки, Мино-Муздалифа-Арафот водийларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ва тиббий хизмат билан таъминланадилар.

Ҳаж зиёрати нега қиммат? Нега шартлари мураккаб?

04/02/2018

Энди «Ҳаж бир марта, у ёғи риё, у ёғи тижорат» деб ҳожиларни маломат қилиб юрганларга айтар сўзимиз: ҳажнинг миқдори пастдан чегараланган, яъни бир марта ҳаж қилиш фарз. Бу бир марта ҳаж қилган одам бошқа бормасин дегани эмас.

«Кичик Ҳаж» дастури бошланди. 46 та авиақатнов амалга оширилади

01/02/2018

Саҳн таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ундан ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, турли салатлар, сарҳил мевалар ва ширинликлар ўрин олган. Миллий авиакомпаниянинг барча таркибий бўлинмалари мазкур дастурни амалга оширишга шай.

Қорақалпоғистонда умра ва Ҳаж сафарларига бориш учун 2035 йилгача навбатда турганлар бор

30/01/2018

Хабарда айтилишича, умра сафари учун Қорақалпоғистон Республикасига 150 ўрин ажратилган бўлиб, жорий йилдаги умра сафари баҳор ойларига тўғри келади. Ҳаж сафари эса куз ойларида бўлади.

2018 йилдан зиёрат қилиш нархлари оширилиши мумкинлиги айтилди, аммо Дин ишлари бўйича қўмита ҳозирча жим!

30/01/2018

Саудия Арабистонида ҳаж хизматларини кўрсатувчи компаниялар тарифлари кўтарилиши муносабати билан 2018 йилдан зиёрат қилиш нархлари оширилиши мумкин.

Наманганда навбатсиз Ҳажга юбораман деб 76 миллион сўм пора олган маҳалла раиси қўлга тушди

16/01/2018

«Уддабурон» раис ҳар бири 22 миллион 690 минг сўм пулни Миллий банкнинг туман филиалига топширгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг қўлига тутқазади.

Энди Ҳажга боришда жамоатчилик фикри ўрганилади

03/01/2018

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Дин ишлари бўйича қўмита: Ҳаж зиёрати нархи 45 млн. сўм бўлгани асоссиз, мазкур масала ҳали кўриб чиқилмаган!

31/12/2017

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг матбуот хизмати бунга расман изоҳ бериб, «интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида Ҳаж мавсумининг нархи масаласида билдирилган маълумот фуқаролар орасида турли хил асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлаётганини» билдирди.

Ҳаж зиёрати нархи қанча?

28/12/2017

Бугун «Дўмбиробод» масжидининг расмий имоми Шермурод Тоғай домла ўзбекистонлик зиёратчилар учун Ҳаж нархи 45 млн. сўм бўлганлиги ҳақида хабар берди. У бу хабарни изоҳларкан, Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши оқибатида бозор ва давлат курслари бир хил бўлгани учун сўмда Ҳаж нархи ошиб кетганини баён қилди.