Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ «Ҳаж» зиёратига юбораман, деб жиноят қилаётганларни қўлга олди

ДХХ «Ҳаж» зиёратига юбораман, деб жиноят қилаётганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

ДХХ ахборот хизматининг маълум қилишича, Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари Я.М. ўзганинг ишончига кириб, уни ва танишини «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир туристик фирма ходими А.Т. эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарога «Ҳаж 2023» визаси расмийлаштириб, «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 10 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида қўлга олинган.

Бувайда туманида кузатилган ҳолатда Андижон шаҳридаги туристик фирма вакили М.Ж. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг онасига «Ҳаж 2023» визаси расмийлаштириб, «Ҳаж» зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 8500 АҚШ долларидан 3 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг