2024 йилги Ҳаж мавсуми учун илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учишмоқда
22 майдан 23 майга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 01:40 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) 240 нафар зиёратчини олиб кетди ва шу орқали 2024 йилги Ҳаж мавсумини очди.
23 майдан 7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан 24 та рейсда 5830 йўловчи боради. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилади. Зиёратчилар аэропортга тартибли равишда махсус автобусларда етиб келишади, рўйхатдан ўтгач етарлича ўриндиқлар ўрнатилган жўнаб кетиш зонасига йўл олишади. Самолётга чиқишни кутиш вақтида зиёратчиларга ичимлик ва газаклар таклиф этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter