Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мино ва Арафотдаги жойлар кўздан кечирилди (фото)

Мино ва Арафотдаги жойлар кўздан кечирилди (фото)

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Макка шаҳридаги сафарни бошлаган Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж делегацияси яқинлашаётган мавсумда юртимиз зиёратчилари учун Мино ва Арафот водийларидаги жойлар қулай ва кенг бўлишига катта эътибор қаратишмоқда.

Таъкидланишича, мўмин-мусулмонлар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда келаётган ҳаж мавсумини сифат, мазмун ва хизматлар савияси жиҳатидан янада юқори бўлишига жидду жаҳд қилинган.

Бўлажак ҳожиларни роҳат билан ибодат қилишлари ва руҳий озуқа олишлари учун барча зарур шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар ҳаж амалларини тўлақонли бажариши учун Макка шаҳридаги Мино, Арафот ва Муздалифа водийларидаги жойлар масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, чодирларнинг сифатли, озода, қулай ва кенг бўлиши, гиламлар тўшалгани, совутиш жиҳозлари билан етарлича таъминлангани, иссиқ-совуқ сув тизимлари, таом тарқатиш бурчаклари ва бошқа шароитлар кўздан кечирилди.

Сафар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг