Хушхабар: икки йиллик чекловдан кейин Ҳаж квотаси кескин оширилди
Милодий 2022, ҳижрий 1443 йилда бир миллион мусулмон Маккада Ҳаж амалини адо этиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги маълум қилди. Бир миллионли квота ҳам маҳаллий, ҳам хорижлик зиёратчиларни ўз ичига олади.
Пандемия шароитида зиёратчиларга нисбатан қатъий талаблар сақланиб қолади. Бунга кўра, Ҳажга отланган мусулмонлар албатта ковидга қарши эмланганлик сертификатига эга бўлиши керак. Қолаверса, зиёратчилар подшоҳликка келишдан камида 72 соат аввал олинган COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этади. Қайд этиш жоизки, жорий йил 65 ёшдан кичик бўлганларгагина Ҳаж арконларини адо этишга рухсат берилади.
Саудия коронавирус вабоси сабаб сўнгги икки йил давомида Ҳаж зиёратини чеклашга мажбур бўлди. Пандемияга қадар ҳар йили тахминан 2 млн мусулмон Ҳаж арконларини бажарган бўлса, 2021 йилда 58745 нафар кишигина бу бахтга мушарраф бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter