Тошкент аэропортида 1 ойлик чеклов жорий этилди
Тошкент халқаро аэропортида терминалга кузатувчиларнинг киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, бу зиёратчиларнинг Ҳаж сафарига жўнаб кетиши ва Ҳаждан қайтиб келиши, шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан амалга оширилмоқда.
Терминал биноси ва терминал олди ҳудудларда тирбандликлар ҳамда тиқилинч ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида чекловлар жорий йил 31 июлига қадар амал қилади.
Маълум қилинишича, эстакадага чиқиш автомобиллар ва автобуслар учун очиқ. Маълумот учун, таксилар, сайёҳлик автобуслари ва чет эл делегациялари транспорти учун эстакадада ҳаракатланишга рухсат этилади.
Эстакада бўйлаб терминалга ўтиш қоидалари қуйидагича:
- эстакада ўнг томондаги чизиғи сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун, чап томондаги чизиғи эса таксилар учун мўлжалланган;
- таксилар учун эстакадада йўловчиларни олиш/тушириш вақти 5 дақиқадан, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқадан ошмаслиги керак;
- эстакада ўнг ва чап чизиқларини ажратиб турадиган сариқ чизиқда тўхташ тақиқланади ва жарима тўланишини назарда тутадиган қоидабузарлик ҳисобланади.
Эстакадада бир вақтнинг ўзида 30 та енгил автомобиль ёки туристик автобусларни ҳисобга олган ҳолда, 17 та автомобиль жойлашиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter