Ҳаж зиёратчилари Мадинага етиб боришди
Бугун, 18 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонига етиб боришган.
Айтилишича, ҳамюртларимизни саудиялик ташкилотчилар муносиб кутиб олганлар ва юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.
«Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар. Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!», дейилади Мусулмонлар идораси хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter