
«Умра плюс» турпакети йўлга қўйилади
Ўтган йили туризм хизматлари экспорти 3,5 миллиард доллар бўлди. Лекин, бу имкониятларимизга мос эмаслиги қайд этилди.

Ўзбекистон учун 15 минг ҳаж квотаси ажратилди
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.

«Умра» зиёратида моддий қийинчиликда қолган ватандошга ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган А.Р. оиласи бағрига қайтарилди.

15 130 нафар зиёратчи Ҳажга боради
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистон Мусулмонлари идораси билан биргаликда «Ҳаж-2024» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди.

Саудияда мураккаб аҳволга тушган ўзбекистонликларга ёрдам берилмоқда
Ўзбекистоннинг Жиддадаги консуллиги бу ҳақда маълумот берди.

Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилган.

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қарор юзасидан расмий муносабат билдирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Туризм қўмитаси томонидан ушбу қарор атрофида юзага келаётган турли талқинлар бўйича расмий муносабат билдириб ўтилди.

Президентлар Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди
Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.

Бухоро ва Хивада зиёрат туризми бўйича тадбирлар ўтказилади
Бухорода «Мир Араб битирувчилари» форуми, «Ўзбекистон исломий мероси» конференцияси, «Ислом наққошлиги ва хаттотлик» кўргазмаси ва бошқалар бўлиб ўтади. Хоразмда эса «Хива — Ислом олами туризм пойтахти»га бағишланган Хоразм — ислом меъроси конференцияси, «Хива — ислом санъати» рассомлар кўргазмаси каби тадбирлар ўтказилади.