Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида рухсатномасиз Маккага кирганларга қаттиқ жазо чораларини эълон қилди

Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми муносабати билан тартиб-қоидаларни бузган шахсларга нисбатан жиддий чоралар кўришини маълум қилди. Янги қоидага кўра, махсус рухсатномасиз — яъни Ҳаж визасисиз — Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга кирган, бўлиб турган ёки киришга уринган шахслар 20 мингдан 100 минг Саудия риялигача (тахминан 5330 доллардан 26,700 долларгача) жаримага тортилиши мумкин.
Бундан ташқари, ушбу тартибни бузганлар ушланса, мамлакатдан депортация қилиниши ва келгусида 10 йилгача Саудия Арабистони ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Қоидабузарларга ёрдам берган шахслар ҳам худди шундай жазоланиши таъкидланган.
Мазкур чоралар Ҳаж тадбирларининг тартибли ва хавфсиз ўтиши, зиёратчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter