Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳожиларимизнинг юртимизга қайтиш санаси маълум қилинди

Ҳожиларимизнинг юртимизга қайтиш санаси маълум қилинди

«Ҳаж – 2023» мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

«Ҳаж – 2023» тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг