Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! ҲАЖ-2020 вақтинча тўхтатилди

Расман! ҲАЖ-2020 вақтинча тўхтатилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, куни кеча қўмитага Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ҲАЖ-2020 мавсумига тайёргарликни кечиктириб туриш бўйича расмий мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди.

Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ нохуш вазият бутун дунёни ташвишга солаётгани, хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлигида ҳам ҳукумат кескин чоралар кўришга мажбур бўлаётгани, шу муносабат билан дунё мамлакатларидан Умра амалини бажариш учун ташриф буюрадиган зиёратчиларнинг мамлакат ҳудудига кириши вақтинчалик тўхтатилгани ҳамда ҳозирча ҲАЖ-2020 ташкилий ишларини амалга ошириш бўйича кутиб туриш қарорига келингани маълум қилинган.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги раҳбари қарори асосида ҲАЖ-2020 мавсумининг ташкилий тадбирларини вақтинча тўхтатиб туриш ва вазият барқарорлашишини кутиш мақсадга мувофиқ деб топилган.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаса, жорий йилда Ҳаж сафарига боришни режалаштирган ва навбати етиб келган фуқароларнинг навбатлари тўлиқ сақланиб қолинади ва кейинги йилга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра зиёратининг вақтинча тўхтатилгани маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг