Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идорасидан хушхабар

Мусулмонлар идорасидан хушхабар

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Айтилишича, Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги «Ҳаж – 2022» мавсуми бўйича расмий баёнотида, жорий ҳаж тадбирига чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион киши учун ҳаж ибодатини амалга оширишга рухсат берган.

Ўзбекистон делегацияси ушбу сафар давомида «Ҳаж – 2022» мавсумини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни Саудия Aрабистонидаги мутасадди идоралар билан келишиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг