Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда «C5+1» форматида учрашув бўлиб ўтди

28/09, 11:31

Қайд этидишича, иштирокчилар терроризм, экстремизм, наркотрафик, трансмиллий ва кибержиноятчиликка қарши курашиш ҳамда радикаллашувга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштириш ва мувофиқлаштириш зарурлигига келишиб олди.

Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус»даги терактда айбланганлар қийноққа солинганига муносабат билдирди

13/04/2024

Жисмоний босим остида иқрор бўлиш қандай натижа бериши «яхши маълум», деди у.

Саудияда мураккаб аҳволга тушган ўзбекистонликларга ёрдам берилмоқда

04/02/2024

Ўзбекистоннинг Жиддадаги консуллиги бу ҳақда маълумот берди.

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди

09/10/2023

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди.

Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

25/04/2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бобур Усмонов вазир ўринбосари бўлди

18/04/2023

Усмонов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлиги юртдошларимизга тавсия берди

12/01/2023

Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани боис автотрассаларда кучли совуқ туфайли қийин вазиятга тушиб қолаётган фуқаролардан мурожаатлар тез-тез келиб тушмоқда.

Қозоғистон элчиси Ўзбекистон ТИВга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди

09/11/2022

8 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бейбут Атамқуловни қабул қилди.

Эртага Истанбулда Самарқанддаги муҳим тадбирга ҳозирлик муҳокама қилинади

16/10/2022

Йиғилишда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ташқари, кузатувчи-давлатлар — Венгрия ва Туркманистон ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ Россия консуллик бўлими яқинидаги портлаш юзасидан баёнот берди

05/09/2022

Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022 йил 5 сентябр куни содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Эрон ва Ўзбекистон ТИВ вакиллари учрашишди

23/05/2022

Томонлар кун тартибидаги бошқа қатор муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашган.

Ташқи ишлар вазирлиги «нозик масала»да баёнот берди

06/05/2022

Баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

Абдулазиз Комилов қаерда?

22/04/2022

У охирги марта Сенатда чиқиш қилиб, Украинага ёрдам беришни, Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмасликни айтганди.

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

28/02/2022

Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистон ТИВга нота юборди

22/02/2022

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистондаги вазиятга муносабат билдирди

05/01/2022

Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Ўзбекистондан Aфғонистонга қайтариб юборилган фуқаролар аҳволи ҳақида маълумот берилди

20/08/2021

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Афғонистонлик 84 нафар ҳарбий Ўзбекистонга қочиб ўтди

15/08/2021

Таъкидлаш жоизки, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда, барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилган. Термизда хавфсизлик идоралари раҳбарлари ва давлат ҳокимияти органлари вакилларидан иборат тезкор штаб жойлаштирилган.

Ғайрат Фозилов ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди

08/04/2021

Ғайрат Ғаниевич Фозилов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Илҳомжон Неъматов Москвага жўнаб кетди

14/01/2021

У Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашди

18/11/2020

17 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси, демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Роберт Дестро билан учрашди.

Вазир ўринбосари Ҳиндистонга элчи этиб тайинланди

18/06/2020

2020 йил 18 июн куни Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Дилшод Ахатов Тошкентдан Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар хусусида музокара олиб борилмоқда

04/06/2020

Мамлакатимизнинг Россия ва Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик мусассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида 300 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланган. Ташқи ишлар вазирлиги бу борада расмий ахборот берди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

29/05/2020

Президент қарори билан Сидиқов Фурқат Аҳмедович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Давлатнинг ички сиёсатига ҳар қандай аралашув асло мақбул эмас — ТИВ Захарованинг гапига жавоб қайтарди

19/05/2020

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистонда расмий доираларда давлат тили устувор бўлишини белгиловчи қонун лойиҳаси атрофидаги муҳокамаларга муносабат билдиргани юртимизда кескин норозиликка сабаб бўлган эди. Ушбу баёнотдан уч кун ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий жавоб қайтарди.

Россиядаги элчихона «Меҳр» лойиҳасини ишга туширди ва Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди

13/05/2020

2020 йил 14 майдан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги бош консулхоналари Элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан, Россия Федерациясида бўлиб турган ҳамда КОВИД-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб беришни бошлайди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

23/04/2020

Президент қарори билан Эркин Жалилович Хамраев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хориждаги 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланган

07/04/2020

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. 

5852 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтишни сўраб мурожаат этган

22/03/2020

Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайхўжаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида бир қатор маълумотлар берилди.

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

19/03/2020

Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. 19 март куни вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида у янги лавозимда таништирилган.

Чегаралар ёпилди. Чет элда бўлиб турган ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайта оладими?

15/03/2020

Бугун Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўтказилган брифингда хориж билан авто ва авиайўналишлар ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундай ҳолатда хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтиши ҳақида ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Жанубий Кореядан юртдошларимизни олиб келиш учун ҳафтасига битта рейс амалга оширилади

01/03/2020

КОВИД-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Корея Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб

Петербургда ўзбекистонлик мигрантлар қийин аҳволга тушиб қолишди. Ҳолат текширилди

06/12/2019

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг маошлари берилмаётгани ва ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

ТИВ Москвада ўзбекистонликлар иштирокидаги жанжал бўйича изоҳ берди

26/11/2019

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими 2019 йил 24 ноябрь куни Москва шаҳрида оммавий муштлашув содир бўлгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

ТИВда инсониятга қарши жиноятларни олдини олиш ва улар учун жазо муҳокама қилинди

20/10/2019

Ташқи ишлар вазирлиги биносида халқаро ҳуқуқ кодификацияси ва унинг прогрессив ривожланиши масалалари бўйича идоралараро экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди

19/10/2019

Саудия Арабистони ОАВ берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 16 октябрь куни Мадина округининг Ал-Аҳал туманида 39 нафар йўловчиси бор автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автобус оғир юк машинаси билан тўқнашган.

Нодира Қодирова ўлими билан боғлиқ вазият назоратга олинган – ТИВ

01/10/2019

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси 23 ёшли Нодира Қодированинг Анқарадаги ўлими билан боғлиқ вазият назоратга олинганини маълум қилди.

Абдулазиз Комилов АҚШга боради ва эътиқод эркинлиги тадбирида қатнашади

20/09/2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябр кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Миср Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида ёрдам бермоқчи

16/09/2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Қоҳира шаҳрига ташриф доирасида Миср Савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Антар ва Инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Реда Бебарс билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Абдулазиз Комилов Франциянинг янги элчисини қабул қилди

13/09/2019

2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди.

Абдулазиз Комилов Япония элчисини қабул қилди

31/08/2019

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Буюк Британиянинг янги элчисини қабул қилди

28/08/2019

28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тимоти Торлотни қабул қилди.

ТИВ Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида бўлиб турган ва бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

22/08/2019

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи губернаторининг биринчи ўринбосаридан умумий овқатланиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланишда хорижий фуқароларига  жорий йилда қўйилган чеклов олингани тўғрисида расмий тушунтириш олди.

Абдулазиз Комилов эртага Хитойга боради

18/08/2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 2019 йилнинг 19-20 август кунлари Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифни амалга оширади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар қолдирилган.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

26/07/2019

2019 йил 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Сантош Жани қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Стив Свердлов билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

17/06/2019

Ташқи ишлар вазирлигига «Human Rights Watch» ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Стив Свердлов билан 2019 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида содир бўлган воқеага доир мурожаати келиб тушган.

Ташқи ишлар вазирлиги Хитойдаги ўзбек фуқаролари мурожаатига изоҳ берди

25/05/2019

Бир қатор ОАВда Хитой Халқ Республикасига ўқиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон фуқароларининг видеомурожаатлари тарқалган эди.

Жанубий Кореядаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба жасади Тошкентга жўнатилди

13/05/2019

Жанубий Кореядаги ёнғинда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ва яна биттаси  жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. 

ТИВ Россияда пулсиз ва паспортсиз қолган ҳамюртимизга ёрдам берди

11/05/2019

2019 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига иш ҳақи ва паспортини қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон фуқароси У.Абдувалиев телефон орқали мурожаат қилган.

Ташқи ишлар вазирлиги: «Шереметьеводаги самолёт қулашида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ»

06/05/2019

Кеча 5 май куни Мурманск-Москва йўналишидаги «Sukhoi Superjet 100» самолёти қўниш чоғида ёнгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консули тайинланди

30/04/2019

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги бош консули сифатида Азиз Масутов тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълумот бериб ўтилган.

Абдулазиз Комилов Индонезия элчисини қабул қилди

13/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сунарио Картадинатуни қабул қилди.

Буюк Британия Ўзбекистонга Қуролли кучларни такомиллаштиришда ёрдам беради

16/02/2019

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Буюк Британия мудофаа вазири Гевин Александр Уилямсон билан учрашди.

ТИВ Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

09/02/2019

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаётган мурожаатлари муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди:

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция очилишида нутқ сўзлайди

08/02/2019

2019 йил 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий Осиёда ўзаро муносабатлар: янги имкониятлар» халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирига ёрдамчи тайинланди

29/01/2019

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлган Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум бўлганди. 

Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

23/01/2019

Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлган Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Туркистон — Америка уюшмаси президентини орден билан тақдирлади

20/12/2018

2018 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов Туркистон — Америка уюшмаси президенти Абдулла Хўжага давлатимизнинг «Дўстлик» орденини тантанали равишда топширди.

Ҳокимларнинг хорижга чиқишига ёрдам берилади

14/12/2018

2018 йилда ҳокимларнинг чет элга ва аксинча, хорижлик ҳокимликларнинг Ўзбекистонга ташрифлари доирасида кўплаб ҳамкорлик шартномалари имзоланганига қарамай, шартномаларнинг аксарияти қоғозда қолиб кетмоқда.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

17/11/2018

Президент қарори билан Илҳомжон Нематов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

26/10/2018

Музокараларда савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида биргаликда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси тўпланганлиги эътироф этилиб, мазкур соҳалардаги икки давлат алоқаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мария Захарова бошчилигидаги делегация Тошкентда

26/10/2018

Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, тажриба алмашилди.

ТИВ вакиллари БМТ Бош ассамблеяси сессиясида қатнашди

26/10/2018

Кўп томонлама шаклда халқаро ҳуқуқ нормаларининг изчил ривожланиши ва уларни кодификация қилиш ҳамда халқаро муносабатларда ҳуқуқнинг устуворлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов

04/09/2018

Отабек Исмаилов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазири АҚШга боради

22/07/2018

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Абдулазиз Комилов Иссиқкўл учрашувида қатнашди

21/07/2018

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Чўлпон ота шаҳрида (Қирғизистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди.

Москва қамоқхонасида очлик эълон қилган ўзбекистонлик талаба ҳақида расмий баёнот берилди

17/07/2018

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 17 июль куни гиёҳванд моддалар сақлашда айбланиб, Россияда қамалган Ўзбекистон фуқароси — Маъруфжон Шакаров масаласида баёнот берди.

Ташқи ишлар вазири «Instagram»да расмий саҳифа очди

05/07/2018

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Instagram»да ўзининг расмий саҳифасини очди.

Олий Мажлис Сенати ҳам бошқа бинога кўчирилмоқда

19/06/2018

Қайд қилинишича, эндиликда парламент юқори палатаси Ислом Каримов кўчасидаги 9-уйга жойлашади. Ташқи ишлар вазирлиги эса Халқ банкининг бош офисига кўчади.

ТИВ Халқ банкининг биносига, банк эса Қатортолга кўчди

19/06/2018

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Халқ банки бош офиси жойлашган бинога кўчиб ўтмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги янги бинога кўчиб ўтмоқда

19/06/2018

Шу муносабат билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбалари (веб-саҳифа, «Facebook»даги саҳифа, «YouTube»даги канал)да узилишлар бўлиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ва Толибон ҳаракати ўртасида учрашувлар ўтказилганини маълум қилди

18/06/2018

Таъкидлаш жоизки, Афғонистон бўйича форум доирасида бир овоздан қабул қилинган, минтақавий ва глобал миқёсда тинчликка эришиш, терроризмга ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, минтақавий иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни назарда тутувчи Тошкент декларацияси ушбу йўналишдаги ишларни амалга ошириш учун муҳим сиёсий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Экспорт бўйича бошқармага янги бошлиқ тайинланди

15/06/2018

Қайд этилишича, у бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Россияга кетаётганлар диққатига: ўзгаришлар билан танишинг

04/06/2018

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Россияда 2018 йилнинг 25 майидан 25 июлигача бўлган даврда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни рўйхатга олиш муддати 1 суткадан 3 суткага оширилган.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

28/05/2018

Д.Аҳатов бунга қадар ТИВнинг Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов

15/05/2018

У бунга қадар Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги эчихонаси маслаҳатчиси, Франция Республикаси ва Украинада элчи лавозимларида ишлаган.

Элчилар ва ТИВ дипломатик ходимлари уй-жой билан таъминланади

06/04/2018

Фармон билан Вазирлар Маҳкамасига пойтахт ҳудудида ер участкалари ажратилишини ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари учун уй-жойлар ва Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ходимлари учун тўртта кўп квартирали уй қурилишини ҳамда уларнинг 2019 йилнинг охирига қадар фойдаланишга топширилишини таъминлаш юклатилган.

Ўзбекистоннинг хориждаги муассасалари ходимлари иш ҳақлари оширилади

06/04/2018

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги ислоҳ этилмоқда. У бундан буён нималар билан шуғулланади?

06/04/2018

Президент фармонига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлиги тизимини ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди.

«Истеъдод» жамғармаси тугатилди

05/04/2018

Ҳужжатда қайд этилишича, Хорижда стипендиантларнинг малака ошириши, стажировкаси ва ўқишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Истеъдод» жамғармаси Ташқи ишлар вазирлигига бўйсунадиган Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази сифатида қайта ташкил этилади.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий концепцияси янгиланади

05/04/2018

Концепциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 октябргача тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.

Президент фармони: ТИВ фаолиятида бир қатор жиддий муаммолар мавжуд

05/04/2018

Фармонда Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ишларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, биринчи навбатда, давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасида қўйилган вазифаларни самарали бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор жиддий муаммолар мавжудлигидан далолат бераётгани қайд этилиб, ушбу муаммолардан асосийлари санаб ўталади.

Ташқи ишлар вазири Беларусга сафар қилади

03/04/2018

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, ТИВ раҳбарлари томонидан МДҲ форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига аъзо бўладими?

02/04/2018

Айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.

Ўзбекистон делегацияси Туркманистондаги сайловда қатнашади

22/03/2018

Ўзбекистоннинг халқаро кузатувчилари МДҲ ва ШҲТ миссиялари таркибларида сайловда иштирок этиши кутилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида тожик тилида алоҳида бўлим очилди

10/03/2018

Бўлим 1924 йилдан буён чоп этилаётган «Овози тожик» («Овози тоҷик») — Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ҳукумати газетасининг фаол кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби тасдиқланди

26/02/2018

Визасиз тартиб юқоридаги давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Президент: «Виза беришни осон қилдик, сайёҳлар ўзи келади», деб кабинетдан чиқмасдан ўтирадиган бўлсак, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди!» (видео)

22/02/2018

180 миллионли мусулмон фуқаросига эга Ҳиндистон мамлакатининг дин уламолари республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб бораётган ислоҳотларга юқори қизиқиш билдириб, амалий кўмак беришга тайёр эканлари бизни қувонтиради, — деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция қачон ўтказилиши маълум бўлди

21/02/2018

Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференция кун тартиби ва унда Германия иштироки билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Абдулазиз Комилов Покистон ТИВ раҳбари билан учрашди

13/02/2018

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга томонлар тайёр эканлиги тасдиқланди.

Абдулазиз Комилов Ҳиндистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари билан учрашди

12/02/2018

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Абдулазиз Комилов Эрон Президенти билан учрашди

11/02/2018

Эрон раҳбари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан учрашди

10/02/2018

Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.

Ташқи ишлар вазири 3 та давлатга сафар қилади

10/02/2018

Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш ҳам кутилмоқда.

«Истеъдод» жамғармаси ижрочи директори вазир ўринбосари бўлди

08/02/2018

А.Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлайди.

Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича конференцияни Тошкентда ўтказишга келишиб олди

07/02/2018

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазири Хитойга боради

06/02/2018

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Ташқи ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

05/02/2018

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, у илгари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

19/01/2018

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Мирзиёев ва Трамп: телефон орқали маълум қилинган мақсадлар амалий муҳокама этилди

18/01/2018

Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Абдулазиз Комилов Доналд Трампнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси билан учрашди

17/01/2018

Музокараларда икки томон муносабатлари ҳолати ва истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият ривожланиши ҳамда замонавий хавфсизликка таҳдид билан курашишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Ташқи ишлар вазири АҚШдаги оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликка бағишланган тадбирда қатнашади

13/01/2018

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади. Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Президент: «Ташқи ишлар вазирлиги тизимида бюрократия борлигини яхши биламан»

13/01/2018

Айрим элчилар енгил-елпи иш юритишга, халқимиз таъбири билан айтганда, оғирнинг — устидан, енгилнинг — остидан юришга ўрганиб қолган. Улар даврнинг қатъий талабларини ҳисобга олишни, ўзини, иш услубини ўзгартиришни истамаяпти. Биз бундай элчилар билан хайрлашамиз.