Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хориждаги 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланган

Хориждаги 23 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланган

Фото:«РБК»

Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 500 дан ошди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. 

Мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1), Қозоғистонда (2) бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган. Дипломатик ваколатхоналар ушбу фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

ТИВ хориждаги барча фуқароларимиздан коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича маҳаллий ҳокимият талабларига тўлиқ риоя этиш, жамоавий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўришни қатъий сўраган.

Шунингдек, вазирлик тизими ходимлари ва мамлакатимизнинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига иш ҳақларининг бир қисмини беғараз ёрдам тариқасида ўтказганлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг