Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича конференцияни Тошкентда ўтказишга келишиб олди

Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича конференцияни Тошкентда ўтказишга келишиб олди

Фото: Twitter / UNDP Uzbekistan

Жорий йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов расмий ташриф билан Хитой Халқ Республикасига бориши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 7 февраль куни Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 майдаги давлат ташрифи ва Хитой раҳбарияти билан музокаралари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат чоғида вазирлар томонидан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича бўлажак конференция кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Конференция Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг