Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро форуми ўтказилди

Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро форуми ўтказилди

Фото: Gov.uz

Жорий йилнинг 1-2-июн кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Хитой иккинчи ҳудудлараро форуми ўтказилди. 

Форум якунлари бўйича бугун, 2 июн куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой делегацияси раҳбари – Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат Кенгашининг раиси ўринбосари, ШҲТнинг қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шен Юэюе билан учрашув ўтказди. 

Учрашув аввалида Шен Юэюе хоним Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ва Хитой Халқ Сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хуниннинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўлланган самимий саломи ва эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради. 

Бугун икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бунда, шубҳасиз, мамлакатларимиз Етакчилари ўртасидаги самимий биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Хитой Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва миллий манфаатлари йўлида олиб бораётган сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. 

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Хитойнинг Марказий Осиёда муҳим савдо-иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 3700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритмоқда. Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергия соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

 Жорий йилнинг 1 июнь куни давлатларимиз ўртасида кучга кирган визасиз тартиби икки мамлакат ишбилармонлари доирасида алоқаларни ривожлантириш ҳамда сайёҳлар оқимини янада оширишда муҳим ўрин тутиши, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ўтказилган иккинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳудудлараро битимлар ва тижорат шартномалари ўзаро муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши таъкидланди. 

 Учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, маданий-гуманитар ҳамда илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг