Илҳомжон Неъматов Москвага жўнаб кетди
2021 йил 14 январь куни Илҳомжон Неъматов Тошкент шаҳридан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида маълум қилинган.
У 2021 йил 1 январда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котибининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Бундан аввал И.Неъматов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Илҳомжон Неъматов иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси юқори дипломатик мартабасига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter