Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди.
Унда вазирлик мавжуд вазиятда тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар учраётганидан хавотир билдирган.
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради.
Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз», – дейилади Ўзбекистон ташқи сиёсатига масъул идора баёнотида.
Шунингдек, вазирлик сўнгги воқеаларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирган ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter