Эртага Истанбулда Самарқанддаги муҳим тадбирга ҳозирлик муҳокама қилинади
Эртага, 17 октябр куни Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қатнашади.
Йиғилишда 2022 йил 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёни, шу жумладан ТДТ давлат раҳбарлари кенгашига имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.
Туркий давлатлар ТИВ раҳбарлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат ҳамда ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишади.
Истанбул йиғилишида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ташқари, кузатувчи-давлатлар — Венгрия ва Туркманистон ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter