Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий концепцияси янгиланади

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий концепцияси янгиланади

Фото: «Azernews.az»

Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий концепцияси янги таҳрирда қабул қилинади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, янги таҳрирдаги концепцияда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий шериклар ўртасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ўрта ва узоқ муддатли манфаатларига асосланган икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари назарда тутилади.

Концепциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 октябргача тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.

Фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 2018 йилнинг 5 апрель куни имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг