Ташқи ишлар вазирига ёрдамчи тайинланди
Абат Файзуллаев Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, ТИВнинг Ташкилий назорат бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайтида хабар берилди.
А.Файзуллаев бунга қадар Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби лавозимида ишлаган.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлган Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлангани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter