Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Россия консуллик бўлими яқинидаги портлаш юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон ТИВ Россия консуллик бўлими яқинидаги портлаш юзасидан баёнот берди

Кобулдаги Россия Федерациясининг консуллик бўлими яқинида 2022 йил 5 сентябр куни содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

«Дипломатик ваколатхона ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг қурбон бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаймиз.

Ушбу ғайриинсоний ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади баёнотда.

Россия ТИВ хабарига кўра, портлаш оқибатида дипломатик ваколатхонанинг икки нафар ходими ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг