Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги юртдошларимизга тавсия берди

Ташқи ишлар вазирлиги юртдошларимизга тавсия берди

Фото: Liter.kz

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари маълумотларига кўра, ушбу мамлакатнинг барча ҳудудларида ноқулай об-ҳаво кузатилаётгани боис автотрассаларда кучли совуқ туфайли қийин вазиятга тушиб қолаётган фуқаролардан мурожаатлар тез-тез келиб тушмоқда.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, дипломатик ваколатхоналаримиз Қозоғистондаги ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакат тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фуқароларга зарур консуллик, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларига об-ҳаво шароити барқарорлашгунга қадар Қозоғистон ҳудуди бўйлаб автотранспорт воситалари ва автобус қатнови орқали ҳаракатланишдан воз кечишларини тавсия қиламиз, дейилади хабарда.

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Остона шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасига (+717 2954252), Олмаота (+7273902616) ва Ақтау (+77292777117) шаҳарларидаги бош консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг