Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда табиатга 1,1 млрд сўмлик зарар етказилди

13/09, 18:04

64 туп дарахт ва буталар ҳамда Қизил китобга киритилган 12 турдаги 2,6 минг туп ўсимликлар пайхон қилиниб, табиатга 1 млрд 115 млн сўм зарар етказилган.

Тошкентда яна бир экопарк ташкил этилади

09/09, 13:00

Ўтган ҳафта, 6–7 сентябр кунлари Тошкентнинг Юнусобод туманида экопарк ташкил этиш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, маҳалла, жамоатчилик ва маҳаллий аҳоли, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Глобал экологик муаммолар акс этган 20 дан ортиқ ҳайкалтарошлик асарлари яратилди

09/09, 12:06

7 сентябр куни «Тошкент – 2024» III Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиуми ёпилиш маросими ўтказилди. Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бадиий академия, Бадиий ижодкорлар уюшмаси масъуллари, хорижий давлатларнинг юртимиздаги элчихоналари, Бадиий академия ҳузуридаги таълим муассалалари вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Намибияда очарчиликдан қийналаётганларни қутқариш учун фил ва бегемотларни отишга рухсат берилди

28/08, 13:48

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 723 та ҳайвонни ўлдиришга рухсат берди. Шулардан: филлар — 83 та, бегемотлар — 30 та, буйволлар — 60 та, зебралар — 300 та, шунингдек, турли антилопалар.

Йиртқич ҳайвонларга дуч келганда нима қилиш керак?

31/07, 15:05

Ўзбекистон фаунаси турли хил ҳайвонларни ўз ичига олади, бу ҳайвонларнинг ҳар бири ўзига хос хусусият ва одатга эга. Шунинг учун ёввойи йиртқич ҳайвонлар билан учрашганда, хавфсизлик доимо биринчи ўринда туриши кераклигини ёдда тутиш лозим.

Сўнгги йилларда 126 қуш тури йўқолиб кетган дея топилди

20/06, 22:25

Қушларнинг йўқолиб кетган турларининг аксарияти тропик минтақаларда, кичик оролларда ёки тоғли ҳудудларда яшаган. Океанияда 56 та, Африкада 31 та, Осиёда 27 та, Жанубий Америкада 19 та, Шимолий Америкада 13 та, Европада эса фақат битта тур йўқолиб кетган.

Йеллоустонда оқ буйвол дунёга келди — ҳиндулар буни «яхшиликка» дейишмоқда

13/06, 16:18

«Бу бузоқ (буйвол)нинг туғилиши — ҳам барака, ҳам огоҳлантиришдир», — деди лакота қабиласи сардори.

табиат билан уйғунликда: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида «Global Wellness Day» нишонланди

10/06, 17:07

8 июн куни Тошкент вилоятидаги «Green Hills Resort» дам олиш масканида «Global Wellness Day»нинг (Бутунжаҳон саломатлик куни) 13 йиллик байрами бўлиб ўтди.

табиат ҳам ҳазил туйғусига эга

07/06, 15:54

Танловда энг омадлилар эмас, балки энг сабрли ва диққатли иштирокчилар ғолиб чиқади.

Вазирлик табиат қўйнида дам олувчиларга мурожаат қилди

24/04, 21:43

Айни дамда кунлар исиб, ҳамюртларимизнинг шаҳар чеккаларида, очиқ ҳудудларда дам олиш ҳолатлари кўпаймоқда.

«Орол туризми» – Сталинни қизиқтирган қалъалар сири, табиат ва буғу

19/04, 13:52

Дунё улкан ўзгаришлар остонасида турган, етакчи мамлакатлар эса яқинлашиб келаётган урушга тайёргарлик кўриш билан банд эди. Мана шундай вақтда тарихчи олим Сергей Толстов собиқ иттифоқни идора этиб турган Сталиннинг ҳузурига қадимги Хоразм давлатига тегишли бўлган қалъаларни тадқиқ этиш таклифи билан киради. Гарчи вазият оғир бўлишига қарамасдан Сталин бу таклифга розилик беради, чунки Хоразм заминида улкан бойлик яшириниб ётганига у ишонарди.

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга ўзгаришлар киритилмоқда

03/04, 15:47

«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Йўқолган» қуш илк бор яна суратга олинди

23/02, 15:07

Орнитологлар йўқолган деб тахмин қилинган қушнинг Африкада илк фотосуратларини олишди.

Ёввойи табиат, қор қоплони, қўнғир айиқ ва осмон – Ҳисор қўриқхонаси ҳақида (видео)

20/01, 15:58

Инсон табиатдан анча узоқлашиб кетди. Бугун биз ёввойи табиат нима эканлигини деярли билмаймиз. Айиқ қувса нима қилиш керак? Дунёда 5-6 мингтагина қолган қор қоплони одамга кўринадими? Силовсин нима овлаб кун кўради? Қизил суғурнинг ноёблиги нимада? Умуман, бу ҳайвонлар қандай жойларда кун кечирадилар? Биз бу саволларнинг жавобини билмаймиз.

Йўқолаётган дарё ёхуд ҳайқириқни кимдир эшитармикан?

23/10/2023

Дарёга етиб боргунча, кўз ўнгимда болалик йилларим ўтди. Олис колхоз далаларида онам билан дарё ёқалаб пиёда қайтган кезларимиз бирин-кетин жонланарди.

500 йилдан ортиқ вақт мобайнида одамлар тетраподларнинг 73 авлодига қирон келтирди

26/09/2023

Австралиядан чўчқа оёқли бандикотлар оиласи одамлар ва инвазив турларнинг айби билан бутунлай йўқ бўлиб кетган.

Айрим ҳудудларга «пластик» идишларни олиб киришга жавобгарлик белгиланиши мумкин  

25/09/2023

Жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун длойиҳасида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Дунёдаги энг катта ва энг бадбўй ҳидли гул йўқ бўлиб кетиш хавфи остида

21/09/2023

Ўлик гул сифатида танилган Rafflesia ўсимлигининг 42 тури ўрмонларнинг йўқ қилиниши туфайли хавф остида.

Тошкентда 2 дона чинор кесиб ташлангани аниқланди

14/08/2023

Натижада табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилган.

Қорақалпоғистонда ноёб буғу браконьер томонидан отиб ўлдирилди

12/06/2023

Маълумотларга кўра, Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилган.

Сурхондарёдаги хонадонлардан бирида ноёб турдаги кийик топилди (фото)

11/06/2023

Ҳозирда кийикнинг қайси турга мансуб эканлиги, ушбу ҳудудга қандай келиб қолгани ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.

Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.

10/06/2023

Депутатлар унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллашди.

Жайрон боласи асраб қолинди

01/06/2023

Айни пайтда жайрон боласи Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига  топширилган.

Янгийўлда чиқинди ташламоқчи бўлган фуқаро жаримага тортилди

29/05/2023

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётган фуқарога чора кўрилди.

11 та булбулни овлаган фуқаро 6 930 000 сўм жаримага тортилди

21/05/2023

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатномаларсиз 11 та булбулни овлаган фуқаро аниқланди.

Россиялик овчига Қизил китобга киритилган ҳайвонни овлашга рухсатнома берилган — вазирлик

27/04/2023

Россиялик овчи Сергей Мазуркевич Сурхондарё вилоятида «Қизил китоб»га киритилган, йўқолиб кетиш хавфида турган морхўр ва архар (тоғ эчкиси турига мансуб ёввойи ҳайвон)ни овлагани ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Ўзбекистонда 350 тага яқин қўнғир айиқ қолган. Қирилиб кетиш хавфи юқори» – тадқиқотчи

12/04/2023

Бир неча кун олдин Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги қишлоқларининг бирида тоғдан тушган айиқ отиб ўлдирилди. Хўш, айиқ одамга тажовуз қиладиган ёшда бўлганми? Айиқни сақлаб қолиш имконияти бор эдими?

Пойтахтда энди чумчуқларга кўзингиз тушмайди

31/10/2022

Эътибор берган бўлсангиз, пойтахт кўчалари ва дарахт шохларида аллақачон чумчуқларга кўзингиз тушмайди. Ҳа, чумчуқлар пойтахтда йўқ бўлиб қолди. Аммо бу қушлар шаҳарда иқлим ўзгариши туфайли йўқ бўлмади...

Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани айтилмоқда

03/10/2022

Ижтимоий тармоқлар орқали Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани айтилди

Йўқолиб кетиш арафасидаги 7 дона итолғи қуши табиатга қўйиб юборилди

15/09/2022

Жорий йилнинг 9 сентябрь санасида давлат экология қўмитаси, Зоология институти ходимлари ва Tugan Falconry Club жамияти вакиллари аввалроқ ноқонуний сотилишидан сақлаб қолинган 7 дона итолғи (Falco cherrug) қушларини ёввойи табиатга қўйиб юборди.

Чилонзорда кесилган 58 туп дарахтнинг бадали тўланди – Бош прокуратура

10/09/2022

Жорий йилнинг 7 сентябр Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Хитойда дюгонлар қирилиб кетди

25/08/2022

Таржима қилинганда номи «денгиз қизи» ёки «сув париси» маъносини берувчи, денгиз сигири деб ҳам аталувчи дюгон (Dugong)лар сувўтлар билан озиқланган.

Ҳақиқат ва уйдирма: Қизил китобга киритилган кўк суғурлар ўпка саратонига давоми?

21/08/2022

Шаҳзод Деҳқонов ўзининг Facebook-саҳифасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган кўк суғурларнинг қирилиб кетаётгани ҳақидаги видеомурожаатни жойлаштирди.

«табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

11/08/2022

Жорий йил 10 августдаги Ҳукумат қарори билан «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Битта кесилган дарахтнинг бадали — 50 туп кўчат...

07/04/2022

Бир талай олма дарахтлари кесиб юборилди.

табиатга зарар етказиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

30/09/2020

«Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Ирландияда пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди»

23/04/2020

Ирландиянинг Эбб Вейл шаҳарчасидаги пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди». Ҳайвонларни Эндрю Томас исмли маҳаллий аҳолидан бири пайқаб қолган ва уларнинг суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирганган.

Нега сувараклар бошсиз яшай олишади?

09/03/2020

Суваракларнинг боши узиб олинса, улар бошсиз ҳам бир неча ҳафта яшай олишади. Бу ҳақда Еkologuz каналида маълумот берилди.

Токиода бир дона балиқ 1.8 миллион долларга сотилди

03/02/2020

Аукцион анъанавий равишда январь бошида Токио бўғози яқинидаги Тоесу туманидаги дунёдаги энг йирик балиқ бозорларидан бирида ўтказилади. Ушбу турдаги балиқ учун энг юқори нархни қаторасига иккинчи йил Sushi Zanmai суши ресторанлари тармоғига эгалик қилувчи Kiyomura компанияси

Зарафшонда қарғаларнинг оммавий ўлими қайд этилди

25/12/2019

Зарафшон шаҳрининг «Олтин водий» газетасига аҳоли томонидан қарғалар «қабристони» ҳақида маълум қилинган. Бу ҳолат шаҳарнинг «Марварид» кўчасидаги йўл ёқасида (мўлжал: Зарафшон қурилиш бошқармаси маъмурий биноси, гипермаркет тугалланмаган қурилиш объекти) аниқланган.

«Қизил китоб»га қора муносабат: Айиқ, жайрон, оққуш ва одамлар

07/12/2019

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали «Қизил китоб»га киритилган айиқ, жайрон каби ҳайвонларнинг ва оққуш, турна каби қушларнинг аёвсиз ўлдирилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз.

Ҳайратланарли суратлар: уларда бир грамм ҳам фотошоп йўқ

03/11/2019

Бу расмлар ростдан ҳам мавжуд — улар айнан шу ҳолатда суратга олинган.

Энг осойишта мамлакат — Исландия ҳақида 10 та беқиёс факт

15/10/2019

Бу мамлакатнинг ҳайратланарли жиҳатлари бисёр. Табиати, одамлари, қонунлари — ҳаммаси бир-бирига уйғун. Бежизга викинглар ватани дунёдаги энг осойишта юртлардан бири саналмайди.

Бухорода саксовулни беаёв кесганлар қўлга олинди

16/09/2019

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 сентябр куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ва инспекторлари

Лола Йўлдошева табиатни биргаликда асрашга чақирди

18/08/2019

Таниқли хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Instagramдаги саҳифасида Ўзбекистонни чиқиндилардан тозалаш, тозалик маданиятини ошириш, экологияни сақлаш йўлида бирлашишга даъват билан чиқди.

«Судочье кўлида қамишзор чақмоқ натижасида ёнган, бошқа факт йўқ, ахир биров камондан оловли ўқ отмагандир» — Экология қўмитаси

09/07/2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Дарахтларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари» мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Оммавий қирилиш. Динозаврлардан сўнг навбат қайси жонзотга келди?

02/07/2019

Динозаврлардан сўнг ҳали бундай оммавий қирилиш бўлмаган эди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳашаротлар сайёрамизда яшаётган жонзотларнинг учдан икки қисмини ташкил этади. Уларнинг қирилиб кетиши табиатдаги озуқа занжирининг узилишига олиб келади. Бу эса экологик тизимни бузиб юборади.

«Касалланган» тамғаси остида. Экологик ҳолати оғир Навоийда вазият чигаллашмоқда

13/04/2019

Кўзига яхши кўринган жойни танлаб, юзлаб, минглаб дарахтларни кесиб, ўрнига кўп қаватли тураржой бинолари ёки савдо шохобчалари қураётган «уддабуронлар», уларга рухсат бераётган амалдорларнинг «муруввати» қачонлардир табиатнинг бузилган мувозанати учун ҳисоб сўраши, бунинг касрига бутун аҳоли қолишини ўйлаб, виждонимиз қийналмоқда...

Сибир ўрмонлари 15 йилда йўқ бўлиб кетиши мумкин

12/04/2019

Дарахт кесилиши ҳозиргидек шиддат билан давом этган тақдирда, 15 йилдан сўнг Сибир ўрмонлари йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақида Сукачев номидаги ўрмончилик институти директори Александр Онучин маълумот бериб ўтган.

Лолалар ҳақида тўқилмаган эртак

23/03/2019

Фарзандларим шаҳарда яшаётганлигимиз сабабли тоғда ўсган табиий лолаларни кўрмаган. Улар ҳар йили баҳорда «лола сайли»га чиқиш ҳақида орзулайди...

Яна