11 та булбулни овлаган фуқаро 6 930 000 сўм жаримага тортилди
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатномаларсиз 11 та булбулни овлаган фуқаро аниқланди.
Ҳуқуқбузардан ноқонуний ов қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Қушлар эса табиат бағрига қўйиб юборилган.
Ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У ҳайвонот дунёсига 3 630 000 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан 3 300 000 сўм жарима белгиланди.
Ҳуқуқбузар жами 6 930 000 сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter