Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1000 дан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилишининг олди олинди

Тошкентда 1000 дан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилишининг олди олинди

15 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ва шаҳар Экология бошқармаси билан ҳамкорликда қўшма назорат тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Олмазор туманида жойлашган қуш бозорида табиатдан ноқонуний равишда тутилган ёввойи қушлар ва ҳайвонларнинг ноқонуний сотилиши ҳолатларини ўрганиш мақсадида ўтказилди.

Унда 1168 дона қуш (935 дона чумчуқсимонлар оиласига, 33 дона майнасимонлар оиласига, 200 дона тўрғайсимонлар оиласига ва 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб), шунингдек, 35 дона чўл тошбақаси ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди ва далилий ошё сифатида олиб қўйилди.

Қушлар ўзлари учун яшашга қулай муҳитга қўйиб юборилди. Шунингдек, чўл тошбақалари вақтинча Тошкент ҳайвонот боғига, 3 дона қирғийсимонлар оиласига мансуб қуш эса вақтинча Ёввойи қушларни ҳимоя қилиш жамиятига топширилди.

Жониворлар тиббий назорат ва парваришдан сўнг табиатга қўйиб юборилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг