Швейцариянинг етакчи компанияси «Eco-Expo Central Asia 2025»да ўз технологияларини тақдим этади

19–21 июнь кунлари Тошкентдаги «Central Asian Expo» кўргазмалар мажмуасида илк бор «Eco-Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади.
Хусусан, дор йўллари қуриш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири, Швейцариянинг «Bartholet Maschinenbau AG» компанияси ҳам қатнашади.
Компания бош директори Маркус Мензи маҳаллий ва халқаро компанияларни кўргазмада қатнашиб, ҳамкорлик ўрнатишга чақирди.
«Eco-Expo Central Asia 2025» кўргазмасида иштирок этиш биз учун катта шараф. Бу – бизнес, ҳукумат ва халқаро ҳамкорлар саъй-ҳаракатларини экологик барқарор ечимларни илгари суриш йўлида бирлаштирувчи муҳим минтақавий платформа ҳисобланади.
Биз атмосферага чиқариладиган зарарли газларни камайтирадиган, ландшафтни асрайдиган ва табиатга зарар етказмаган ҳолда инфратузилма барпо этадиган транспорт тизимларини ишлаб чиқяпмиз. Лойиҳаларимиздан бири аллақачон Ўзбекистонда, Зомин туманида амалга оширилди. Йўл қурилиши табиий хусусиятлар ва экологик талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди.
«Bartholet» стендида жамоамиз билан барқарор транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишингиз мумкин бўлади. Сизни «Eco-Expo Central Asia» кўргазмасидаги стендимизга таклиф қиламан. Келинг, экологик тоза транспорт келажагини бирга қурамиз», — дейди Маркуз Мензи.
Маълумот учун, «Bartholet Maschinenbau AG» осма йўлларни ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, бош офиси Швейцариянинг Флумс шаҳрида жойлашган. «Bartholet» дор йўллар, кўнгилочар боғлар, машинасозлик ҳамда ёритиш ускуналари соҳаларида етакчи халқаро корхона ҳисобланади. 450 дан ортиқ малакали ходимлар билан замонавий инфратузилма мижозлар истакларига мос равишда комплекс лойиҳаларни тезкор ва сифатли амалга оширишни таъминлайди.
Компания 60 йилдан ортиқ вақт давомида тоғли ҳудудларда ва тобора кўпроқ шаҳарларда дор йўлларни лойиҳалаштириб, қуриб келмоқда. Тошкент шаҳрида «Bartholet»нинг қўшма корхонаси аллақачон фаолиятини бошлаган. Корхона нафақат дор йўллари қуради, балки уларни тамирлаш ишлари, эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш каби хизматларни ҳам қамраб олади.
«Eco-Expo Central Asia 2025» кўргазмасида компания ўзининг энг сўнгги техникалари, янги дор йўли смарт кабиналари билан иштирок этади. Уларнинг афзаллиги ўзгача дизайн ва кабина ичидаги сенсор қурилмаларидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter